TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Баҳодир Жалоловнинг автомобилига 2 минг доллардан қиммат рақам совға қилинди
Жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган бокс бўйича юбилей 20-жаҳон чемпионатида +91 кг вазн тоифада иштирок этиб, олтин медаль билан қайтган боксчи Баҳодир Жалоловга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – Malibu автомобили совға қилинган эди.
Баҳодир Жалоловнинг янги автомобили учун янги эксклюзив авторақам 01 B007JA тақдим этилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилиб, "Совға учун раҳмат” деб изоҳ ёзиб қолдирган, аммо совға муаллифини очиқламаган.
Гап шундаки, ушбу авторақамнинг нафақат рақамлари чиройли, балки ҳарфлари ҳам спортчининг исм-фамилияси бош ҳарфларини англатади. Авторақамлар онлайн аукционида эса бундай рақамларнинг бошланғич нархи 22 300 000 сўмни ташкил этмоқда, дея хабар беради Қалампир нашри.
Дарвоқе, Баҳодир Жалоловга Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бири ҳам топширилган эди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 200 000 000 сўм пул мукофот ҳам топширилган эди.