1. Бақлажон турли рангда, жумладан, оқ, сариқ, ола-була, сиёҳранг ва қора рангларда бўлиши мумкин.
2. Италиянинг Палермо шаҳрида ҳар йил ёзда бақлажон олимпиадаси ташкил этилади. Олимпиадада мамлакатнинг энг етук ошпазлари бақлажондан мазали таом пишириш бўйича ўзаро беллашади.
3. Бақлажон калийга бой. У организмдан ортиқча натрийни сиқиб чиқаради. Шунинг натижасида организмда турли шишлар пайдо бўлишининг олди олинади.
4. Биз бақлажонни сабзавот деб қабул қилганмиз. Аммо ботаник олимларнинг гапига кўра полиз экинлари турига мансуб экан.
5. Бақлажон гули ва баргларини ейиш тавсия этилмайди. Бу ошқозон заҳарланишини келтириб чиқаради.
6. Бақлажондаги клетчаткалар ичакда заҳарли моддалар тўпланишига йўл бермайди.
7. Бақлажон дастлаб Ҳиндистон ҳудудида пайдо бўлган.
8. Бақлажонни фақат музлаткичда сақлаш тавсия этилади. Шу ҳолатда у ўзидаги фойдали хусусиятларни йўқотмайди.
9. Баъзи давлатларда бақлажонни хомлигича ейишади. Хом ҳолатда унинг фойдали жиҳатлари сони ортаркан.
10. Бақлажон кам калорияли маҳсулот. Уни қанча еганингиз билан семиришга олиб келмайди.
11. Бақлажон таркибида антиоксидантлар даҳшатли даражада кўп.
12. Бақлажон косметика саноатида ҳам кенг қўлланилади. Ундан юз териси учун фойдали кремлар ишлаб чиқарилади.
13. Бақлажон қондаги гемоглабин миқдорини оширади.
14. Таркибида мис, йод миқдори етарлича мавжудлиги боис бақлажон ҳомиладор аёллар ва камқонликдан азобланувчи одамлар учун жуда фойдалидир.