Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбек фаолининг ўлими юзасидан Қирғизистон ҳукуматига худди ана шундай баёнотлар билан чиқишмоқда. Марҳум фаол, ўз васиятига кўра, Ўзбекистонда дафн этилиши мумкин:
Фаолнинг ўлими билан боғлиқ хабарга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси ҳам эътибор қаратган.
Мэри Лолор умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Азимжон Асқаровнинг соғлиги хавотирли бўлишига қарамай, Қирғизистон ҳукумати уни озод қилмаганлигини урғулаган.
«Азимжон Асқаровнинг ўлими ҳақидаги хабардан биз жуда хафамиз», — деб айтган маърузачи.
«Мен у билан учрашиб, айбсизлигини билардим. Қирғизистон ҳукумати унинг танқидларини эшитмаслик учун сўнгги 10 йилини қамоқда ўтказдирди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг соғлиғи ёмонлиги ва тожливирус хавфи юқори бўлишига қарамай, ҳукумат уни қамоқдан озод қилмади. Биз яқинда Асқаровни озод қилинишини талаб қилгандик «, — дейилган унинг баёнотида.
«Human Rights Watch» ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Мира Риттманнинг айтишича, Азимжон Асқаровнинг қамоқда вафот этиши «Қирғизистон ҳукумати учун уятли бир ҳолдир ва албатта расмийлар ҳуқуқбон ўлими учун жавобгар».
«Ҳукумат маҳбус Азимжон Асқаровнинг соғлиғи учун жавобгар эди. Унинг ўлими Қирғизистон тарихида бир умрлик қора доғ бўлиб қолади», — деган Риттман.
Маърузачига кўра, «Асқаров ишида расмийлар тўғри қарор қабул қилиш имкониятига эга эди. Аммо улар бу йўлдан боришмади».
«Ҳукумат xалқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг қилган қатор мурожаатлари, Қирғизистон томонидан имзоланган халқаро нормалар ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларига қарамай, Асқаровни озод қилмади. Бу Қирғизистон ҳукумати учун шармандалик. Қирғизистоннинг обрўсига катта қора доғ бўлди».
Европа Иттифоқи ҳам Қирғизистон ҳукуматидан Азимжон Асқаровнинг ўлими юзасидан шаффоф тергов ўтказишни талаб қилиб, баёнот чиқарган.
Унда «Асқаровни озод қилишга ундаган бир нечта даъватларга қарамай, у қамоқда вафот этгани «афсусли» эканлиги урғуланган.
«Азимжон Асқаров вафоти ва умрининг сўнгги ойларида ҳибсдаги шароитларини ўрганиш жуда муҳим», дейилган.
Европа Иттифоқи қатор ҳалқаро ташкилотлар билан бирга 2010 йилда ҳибсга олинганидан бери Азимжон Асқаровнинг суд жараёнини кузатиб, қирғиз расмийларидан ҳуқуқбонни озод этишга ундаб келган.
Шунингдек, Халқаро Инсон ҳуқуқлари федерацияси ва Бутунжаҳон Қийноқларга қарши федерацияси қошидаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари идораси ҳам Қирғизистон ҳукуматини маҳкумликда вафот этган Азимжон Асқаровнинг ўлими юзасидан тергов ўтказишга чақирган.
Идора баёнотида айтилишича, «Қирғизистон расмийлари Азимжон Асқаровни тарихий ватанида дафн қилиш учун Ўзбекистон расмийлари билан музокара ўтказишда оиласига ёрдам беришлари керак. Бу марҳумнинг сўнги хоҳиши бўлган. Асқаровнинг қабрини Қирғизистонда вайрон қилиш xавфи мавжуд».
Марҳум ҳуқуқбоннинг ўғли Шерзод Асқаровнинг Би-би-си га айтишича, шу ҳафта душанба куни онаси Ҳадича Асқарова Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонасига борган ва эрининг жасадини олиб кетиш юзасидан дипломатлар билан суҳбатлашган.
Ушбу маълумотни «Бир Дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Тўлўйқан Исмоилова ҳам тасдиқлаган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан бироз аввал олинган маълумотга кўра, Азимжон Асқаровнинг рафиқаси, ўғли ва бошқа оила аъзоларининг унинг Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши ҳақидаги мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилган.
Ўзаро музокаралар натижаси бўйича Азимжон Асқаров оила аъзоларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг талабларини қаноатлантириш юзасидан келишувга эришилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров шу йилнинг 24 июль куни вафот этган.
Тиббий хулосада марҳум ҳуқуқбон «ўпканинг тўлиқ икки томонлама зотилжамга учрагани» ёзилган.
Азимжон Асқаров Ўш ва Жалолободда 2010 йилнинг июнида юз берган қонли воқеаларга алоқадорликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|