Севгисига иккинчи имкон берган юлдузлар кимлигига тўхталамиз.
Жастин ва Ҳейли Бибер
Ушбу жуфтлик ўртасида муносабатлар борлиги ҳақида 2016 йилдаги папарациялардан кейин маълум бўлганди. Бироқ орадан кўп ўтмай уларнинг йўли айри тушган ва бунга Жастинни, собиқ севгилиси Селена Гомеснинг дўстлари даврасида бўлгани ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлган. Лекин жуфтлик, тақдир бўлса йўқотилган йилларнинг ҳам аҳамияти йўқ эканини исботлади. Ҳейли ва Жастин 2018 йилда турмуш қурган.
Жижи Ҳадид ва Зейн Малик
Моделлик оламида яхши маълум бўлган опа-сингил Ҳадидларнинг каттаси Жижи нафақат ўзига хос кийиниш услуби, балки Зейн билан экшнларга бой муносабатлари сабаб ҳам сариқ матбуотда мавзу бўлиб келган. One Direction гуруҳининг собиқ солисти Зейн Малик ва Жижи, 2018 йилда маълум бўлмаган сабабларга кўра жиддий хайрлашган. 2020 йилга келиб эса уларни биргаликда сайр қилиб юргани папарация нишонига учраган. Аввалроқ бўлса, юлдузли жуфтлик тез орада фарзандли бўлишини маълум қилди.
Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон
Шаҳзода ва бўлажак малика ўртасидаги илиқлик талабалик йилларида бошланган. Тўрт йил давом этган муносабатлардан кейин жуфтлик 2007 йилда хайрлашган. Кейтнинг гапларига қараганда, бу вақт ичида у ўзини жуда ҳам бахтсиз ҳис қилган ва шу билан бирга ўзига тўғри хулосалар чиқарган. Уильям бўлса хато қилганини тушуниб етган ва Миддлтоннинг қўлини сўраган. 2011 йилда турмуш қурган қироллик оиласи вакиллари, ҳозирги вақтда уч фарзанднинг бахтли ота-онаси.
Роуз Лесли ва Кит Ҳарингтон
Жуфтлик ўртасидаги муносабатлар илк марта 2012 йилда бошланган ва орадан уч йил ўтиб нуқта қўйилган. Аммо Роуз ва Кит икки йил ўтиб ярашиб олган ва 2017 йилда унаштирилган, 2018 йилда бўлса турмуш қурган.
Беҳати Принслу ва Адам Левин
Хонанда ва модель ўртасидаги муносабатлар 2013 йилда поёнига етган, лекин икки ой ўтиб бир-бирисиз яшай олмаслигини тушуниб етган юлдузлар 2014 йилда муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлаган. Ҳозирда Беҳати ва Адамнинг икки нафар қиз фарзанди бор.