Инсон болаликдан атрофдаги дунёни ўрганишга ва билишга интилади. Ҳаётимиздаги содир бўлган қизиқ нарсаларга жавоб қидиришга ҳаракат қиламиз. Эътиборингизга қизиқарли бўлган фактларни тақдим этамиз:
— Катта ёшли инсонда 206 та суяклар мавжуд, янги туғилган чақалоқда эса 270 та суяклар бор. — Инсон бутун ҳаёти мобайнида 5 ер экваторига тенг бўлган масофани босиб ўтади. — Ғарбий Австралияда ҳақиқий пушти рангли кўл бор.
— Ернинг ҳар хил бурчларида турли хил камалак рангларининг сони мавжуд. Масалан, Буюк Британияда улар 6, Хитойда – 5, араб давлатларида – 4 ва Россияда эса – 7. — Юлдузлар ер юзи пляжлардаги қум зарачалардан кўра кўпроқдир, аммо битта қум заррачасида юлдуздан кўра кўпроқ атомлар бор.
— Турритопсис нутриcула номли медуза ер юзидаги ягона ўлмас мавжудотдир.
— Мушуклар 100 яқин овозларни чиқариши мумкин. Итлар эса фақатгина 10 хил овоз чиқарар экан.
— Лимонда кулупнайдан кўра кўпроқ шакар мавжуд. — Ҳафтанинг энг натижали иш куни – сешанба куни экан.
— Агарда сиз «Apple» компютерлари олдида сигарет чекиб турсангиз, компания компютерларга бўлган кафолатни олиб ташлайди. — Сиз туғилган кунингизни 19 миллион инсонлар билан бўлишасиз. — Шотландиянинг миллий ҳайвони яккашох ҳисобланади.
— Антарктидадан ташқари барча континентларда Рим номли шаҳар бор.
— Монголия харбий-денгиз қисмида ягона шатакка олувчи кема мавжуд, унда 7 одам ишлайди ва улардан фақат биттаси сузишни билади.
—Балиқ ёшини унинг тангачасидаги "йил узуқлари” ёрдамида билса бўлади. — Инсон доим ўтмишда яшайди – тахминан 80 миллисекундга, миямизга маълумотни қабул қилиш учун шунча вақт керак бўлар экан.
— 1954 йилда Бомбейда каламушлар кўпайиб кетган ва ҳукумат солиқ ўрнига ўлган каламушларни ҳам қабул қилган.
— 19 аср бошида Британия соҳилларида қисқичбақалар кўпайиб кетган, улар билан қамоқхонадаги махбусларни ва болалар уйидаги болаларни овқатлантиришганлар.
— Агарда танамиздаги барча ДНК ларни чўзиб ва бир қаторга қўйилса, уларнинг узунлиги ердан қуёшгача бўлган масофадан 8 барабар кўпроқ бўлар экан.
— 64 инсон ер юзидаги ярим аҳоли эга бўлган бойликка эгалар.
— Париждаги Эйфел минорасининг узунлиги 12 сантиметрга ўзгариши мумкин, бу ҳаво ҳароратига боғлиқдир.
— Кубик Рубик 43 квинтилион комбинацияга эга.
— Хафтанинг энг бахтли вақти бу шанба 19:26 экан.
— Сайёҳлар Римдаги Треви фонтанига ҳар куни 3 мин евро пул ташлашади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|