4 апрель 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари марказлари куну-тун ишламоқда. Шунга қарамасдан, шу пайтгача кўриб чиқилмаган бир қанча аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.
Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.
Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, 1148 ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизларни тушунишингизга умид қилиб қоламиз.
Саломат бўлинг! Уйда қолинг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|