TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Автомобиль чироқларини кундузи ёқиб юриш иқлимимизга тўғри келмайдими?
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ мутасаддилари миллий матбуот марказида ўтказилаётган матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб қайтарди.
Эндиликда куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт этиб белгиланди. Ушбу янги қоида аҳоли томонидан кўпгина норозилик ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Одамлар ёзнинг иссиқ кунларида ҳам яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланса, автомобиль мотори қизиб кетиши ва ёнғин чиқиши мумкинлиги айтишмоқда. Хусусан, қўшни Қозоғистон давлатининг жанубий қисми – Чимкент шаҳрида ҳам автомобилларнинг шу сабабдан ёниб кетиши кузатилгани айтилмоқда.
"Чироқларни кундузи ҳам ёқиб ҳаракатланиш пиёдаларда ҳушёрликни оширади. Хорижда бу тажриба 10-15 фоизга йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдаларни уриб юбориш хавфини камайтирган. Иқлимнинг чироқларни ёқиб юришга салбий таъсири йўқ. Агар автомобиль техник носоз бўлмаса, унинг мотори қизиб кетиши кузатилмайди. Бу каби салбий ҳолатлар эски автомобилларда учраши мумкин. Қўшни Қозоғистонда ҳам айнан эски автомобилларда ёниш ҳолати кузатилган. Техник кўрикдан ўтган автомобилда муаммолар бўлмайди”, дея жавоб қилди бошқарма матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов.
Лекин савол туғилади. Ўзбекистон ҳудудидаги барча автомобиллар янги эмас, тажриба ўрганилган хориж давлатидаги автомобиллар ҳолати Ўзбекистон билан бир хил эмас-ку? Бу қоида автомобили янги бўлмаган ҳайдовчиларга аҳолига қийинчилик туғдирмайдими?