TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Австралия жанубида яшовчи аёл хўроз чўқишидан кейин оламдан ўтди. У товуқхонасига кириб тухумларни териб олаётганди. Кутилмаганда хўроз ташланиб қолди. Кейинчалик маълум бўлдики, аёлнинг оёғида варикоз бўлиб, хўроз айнан ўша жойини чўқиган экан. Шўрлик аёл томир ёрилиб, кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этди.
Эксперт Рожер Байарднинг айтишича, нафақат хўроз, балки, бошқа уй ҳайвонлари ҳам инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Масалан, мушукнинг суйкалиб эркаланавериши ёши улуғ одамлар учун ўлим билан тугаши мумкин. Эксперт таъкидладики, ёши улуғ бир аёл мушук тирмалагач, дунёдан кўз юмган. Бундан ташқари, шу йил июнида Калифорния штатига қарашли Менифи шаҳрида 8 яшар қизалоққа ўзи асраб олган каламушлар хавфли хасталик вирусини юқтирган. Сал ўтиб қизалоқнинг баданига тошмалар тошиб кетган. Иситмаси 40 даражагача кўтарилган. Ўн кун деганда врачлар зўрға уни ҳаётга қайтаришди.