1. Мексикада авокадодан шўрва, иккинчи таомлар пиширишади. Турли шарбатлар, паштетлар, коктейл ва музқаймоқ тайёрлашда ҳам авокадодан фойдаланишади.
2. Авокадо таъм жиҳатидан сариёғ, кўкатли пюре, баъзида кедр ёнғоқларини эслатиб юборади.
3. Авокадо овқат ҳазм қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бир дона авокадо мевасида 10 грамм соф клетчатка мавжуд. Унинг 75 фоизи овқат ҳазм қилиш учун керак бўлса, қолган 25 фоизи одамни тўқ тутиш учун хизмат қилади.
4. 1998 йили авокадо дунёдаги энг фойдали мева сифатида эътироф этилган ва Гиннес рекордлар китобига киритилган.
5. Авокадо эрамиздан аввалги 10 мингинчи йиллардаёқ одамлар тарафидан истеъмол қилинган. Дастлаб у Жанубий Америкада пайдо бўлган.
6. Россияликлар илгари авокадони «тимсоҳ ноки» деб аташган.
7. Авокадо дарахтининг бўйи 20 метргача етади.
8. Авокадо дарахтда дунёга келса-да, узиб олингандан кейингина пишиб етилади. У узилмасдан дарахт устида 18 ойгача туриши мумкин. Унга жин ҳам урмайди.
9. Авокадонинг энг машҳур навини Хасс деб аташади.
10. Авокадо дарахтидаги япроқлар ва мева пўстлоғи, данаги »персин» деб номланган заҳарли моддага эга. Шунинг учун улар ҳайвонлар учун ҳам, одамлар учун ҳам жуда хавфли.
11. Дунёда авокадонинг 400 та тури бор. Уларнинг барчаси ранги, ҳажми ва вазни жиҳатидан бир-бирига сира ўхшамайди. Биз биладиган авокадо меваси 250 грамм нари-бери вазнга эга.
12. Агар шу пайтгача таркибидаги калий бўйича банан чемпион деб ҳисобланган бўлса, авокадо бу фикрни инкор этган. Агар бир дона банан таркибида ёши улуғ одам учун бир кеча-кундузга етадиган калий 10 фоизни ташкил этса, авокадода 14 фоизни ташкил этади.
13. Авокадо витамин, минерал, фойдали ёғлар ва бошқа тўйимли моддаларга бой. У терини ёшартириб, организм қариш жараёнини секинлаштиради.
14. Авокадо қандли диабет билан оғриганлар учун жуда фойдали. Таркибида бир ярим фоизгина шакар моддаси бор холос. Бундан ташқари, у иммунитетни кўтаради.
15. Авокадо парҳез меваси. Таркибида холестерин ва углеводлар йўқ.
16. Авокадо оқсилларга шу қадар бойки, бемалол гўшт ўрнини боса олади. Шунинг учун бўлса керак, уни вегетарианлар ҳам яхши кўради.
17. Авокадо жанубнинг меваси. Совуқни суймайди. Шу сабабли уни хона ҳарорати шароитида сақлаш керак. Музлаткичда тез фурсатда истеъмолга яроқсиз ҳолга келади.
18. Авокадо аллергияни тез қўзғатади. Шунинг учун цитрусли меваларга аллергияси борлар бу мевани истеъмол қилмаганлари маъқул. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|