1. 1754 йилга келибгина ҳаво турли газлардан ташкил топгани исботланди.
2. Ҳар куни одам ўртача 18-20 килограмм ҳаво ютади.
3. Ҳавонинг 98-99 фоизи кислород ва азотдан ташкил топган. Қолган қисми аргон, водород ва бошқа газлардан иборат.
4. Машина одамга нисбатан кўпроқ ҳаво ютади.
5. Биз ҳар куни ютадиган ҳавонинг 25 фоизи бош мия учун сарфланади.
6. Ёши улуғ одам бир кунда 21-22 минг марта нафас олиб, нафас чиқаради.
7. Дунёда ҳавони тозалаш, яъни, фильтрлаш бўйича Сибир тайгаси ва Амазонка ўрмонларидаги дарахтлар етакчи ҳисобланади.
8. Ҳаво -150 даража совуқда зичлашиш жараёнини бошдан кечиради.
9. Ердаги ҳаво таркибида атиги 21 фоиз кислород бор холос.
10. Хонадаги ҳаво кўчадагига нисбатан 25-30 марта ифлосроқ бўлади.
11. Дунёдаги ҳавоси энг ифлос мамлакат бу Хитойдир. Энг тоза ҳавога эса Швейцария эгалик қилади.
12. Одам ҳар дақиқада 4-5, 5 литр ҳаво ютади. Ҳар нафас олганимизда ҳаво таркибидаги чанг ва бошқа зарарли моддалар жуда катта тезликда бориб ўпкага ёпишади.
13. Ҳаво намлиги ёмғирдан кейин эмас, балки олдин юқори бўлади.
14. Айнан шу ҳаво ернинг устки қисмида атмосфера ҳосил қилиб, бизни қуёш тиғидан асраб туради.
15. Ҳавонинг бир кубометри 1, 2 килограммга тенг.