АҚШ ва Европада дунёга келган чақалоқ кўпинча бир нечта исм билан номланади. Бу турли анъаналар ва оилавий қарашлар билан боғлиқ. Исмнинг биринчиси асосий ҳисобланишига қарамай, айримлар қатори машҳурлар ҳам иккинчи исмдан фойдаланишни ёки уни бошқа исм билан аташларини маъқул билади. Cosmopolitan нашри шундай юлдузлар рўйхатини тақдим қилади.
Риз Уизерспун
Актрисанинг ҳақиқий исми Лора Жин Риз Уизерспун. Аслида Риз онаси Беттининг қизлик фамилияси ҳисобланади. Актриса 14 ёшидан буён Лора исмидан фойдаланмайди, шунинг учун ҳамма уни иккинчи исми билан чақиради.
Пол Маккартни
Машҳур The Beatles гуруҳининг гитарачиларидан бири бўлган Пол Маккартнининг ҳақиқий исми Жеймс Пол. Ижрочи отасининг исми Жеймс бўлган, кейинроқ ўғлини ҳам шундай атаган, лекин нима учундир ёшлигидан унинг ўзи ушбу исмдан фойдаланишни истамаган.
Эштон Кутчер
Актёр туғилганида уни Кристофер Эштон деб исм қўйилган, лекин 19 ёшида моделлик фаолиятини бошлаганидан кейин ўзини Эштон Кутчер деб аташларини истаган.
Брюс Уиллис
Ғарбий Германияда дунёга келган актёрни Уолтер Брюс деб аташган, дўстлари эса Бруно деб чақирган. Аммо кино оламига қадам қўйганидан кейин ўз исмини ўзгартиришга қарор қилган.
Дрейк
Рэпернинг тўлиқ исми кўпчиликка номаълум. Мухлислари ва атрофдагилар унинг иккинчи исмини билади холос. Аслида қўшиқчининг тўлиқ исми Обри Дрейк Грэм.
Дакота Фэннинг
Актриса дунёга келганида унинг отаси Дaкoтa, онаси бўлса Ҳанна деб аташни истаган. Исм қўйиш борасида онасининг фикри инобатга олинганига қарамай, бугунги кунда уни ҳам Дaкoтa деб чақиради.
Меган Маркл
Шаҳзода Гаррининг рафиқаси дунёга келганида Рейчел Меган Маркл деб аталган. Шунга қарамай малика актрисалик фаолиятини бошлаганидан буён биринчи исмидан фойдаланмайди.
Жуд Лоу
Британиялик машҳур актёрнинг асл исми Дэвид Жуд Ҳейворт Лоу. The Beatles гуруҳининг Hey Jude қўшиғи тақдим қилинганидан кейин уни Жуд деб атай бошлашган.
Брэд Питт
Голливуд юлдузининг тўлиқ исми Уильям Брэдли Питт. Уильям исми унга отаси Уильям Алвин Питтдан мерос. Бугунги кунда актёр биринчи исмдан фойдаланмайди ва ҳамма уни Брэд деб билади.
Руни Мара
«Joker» фильми қаҳрамони Хоакин Феникс рафиқасининг тўлиқ исми — Патриша Руни Мара. Актриса онасининг қизлик фамилиясидан исм сифатида фойдаланади.
Шон Коннери
Жеймс Бонд ижрочиларидан бири сифатида яхши маълум бўлган актёрнинг тўлиқ исми Жеймс Шон Коннери. Актёр буваси шарафига Жеймс деб аталганига қарамай, мактабни битирганидан кейин ушбу исмдан фойдаланмасликни афзал билган.