* Ҳашаротлар – бундан 400 млн. йил илгари Ерда пайдо бўлган илк жонли мавжудотлардир. Ўшандан буён улар бешта оммавий ҳалокатларни бошдан кечиришди ва тиранозаврлардан кўра яшовчанроқ эканликлари маълум бўлди.
* Ҳозир дунёда асалариларнинг 20 мингга яқин тури мавжуд. 500 грамм асал йиғиш учун битта ари уясидан гулгача 10 млн. марта учиб боришига тўғри келади. * Урғочи суварак бир йил давомида 2 миллиондан зиёд тухум қўйиши мумкин. Бундан ташқари суварак тўққиз кун бошсиз яшай олади. Мабодо термаядровий офат туфайли инсоният қирилиб кетса ҳам сувараклар яшаш қобилиятларини йўқотмайди. * Бир йил давомида ўргимчаклар истеъмол қиладиган барча ҳашаротларнинг оғирлиги ер юзида яшовчи барча инсонлар вазнидан оғир бўлади. * Ўргимчакларнинг 35 мингга яқин тури маълум ва ҳамма вақт янги-янги турлари кашф қилиняпти. * Чумолилар ҳеч қачон ухламайди. Ер юзида қанча турда қуш бўлса (9000), чумолиларнинг ҳам деярли шунча (8800) тури мавжуд. * Капалаклар таъмни орқа қисми ёрдамида сезади. Қанотларининг ранги нурни акслантирувчи пардалар ёрдамида ҳосил бўлади. * Асалариларнинг бешта кўзи мавжуд. Учтаси бошнинг юқори қисмида, иккитаси эса олдинда бўлади. Асалари қанотларини бир дақиқада 11.400 марта қоқадики, бу ўзига хос ғўнғиллашга ўхшаб эшитилади. * Ҳозир қўнғизларнинг 400 мингга яқин тури маълум. Энг йирик титан қўнғизнинг бўйи 17 см.га етиши мумкин. * Ниначи энг тез учувчи ҳашарот ҳисобланади. Унинг ҳаракатининг тезлиги 57 км/соатга етади. * «Витчетти» личинкаларини тириклай истеъмол қилган яхши. Катта ёшли киши ўнта йирик личинкага тўяди. * Ҳашаротлар оқсил, углеводлар, витамин ва минералларга бой таом ҳисобланади. Таиландда улар деликатес таом саналади, у ерда қовурилган қора чигиртка ва чигирткаларга талаб катта. * Қора чигирткаларнинг қулоқлари олдинги оёқларида жойлашган.
* Барча ҳашаротларнинг тахминан учдан бир қисми йиртқич ҳисобланади ва уларнинг аксарияти ўлимтик ва қолдиқ овқатни емай, ўзи ов қилади. * Бешиктебратар ўз танасининг узунлигидан 40 баравар узоқроққа сакраши мумкин, бургалар эса 130 баробар. * Сайёрамизнинг инсон ўзлаштирган ҳар бир квадрат милида 26 млрд.дан зиёд ҳашарот яшайди. Олимларнинг фикрига кўра, яна фанга номаълум ҳашаротларнинг 5-10 млн.та тури мавжуд. * Майда чақувчи ҳашаротлар, оқбошлар, қанотларини бир дақиқада 62.760 марта қоқишади, кўз илғамас тезлик! * Уй пашшалари одатда ўзлари пайдо бўлган жой яқинида яшашади, бироқ маълум бўлишича улар шамол таъсирида 45 км. узоқликкача «кўчиб» боришлари мумкин экан. * Дунёдаги энг йирик тунги капалак Аттаcус Алтас. Қанотлари ёйилганда 30 см.га етиши боис кўпинча кўрганлар уни қуш деб ўйлашади. * Чўл чигирткасининг галасида 50 млрд. ҳашарот бўлиши мумкин. Ҳар бир чигиртка ўз вазнига тенг овқатни ея олади. Мазкур гала бир кунда Ню-Ёрк аҳолиси ейдиган овқатдан тўрт баравар кўпроқ овқатни паққос туширади.
* Тут ипак қурти ҳашаротлар орасида энг қадимги хонакилаштирилган тур ҳисобланади. Бу ҳашаротни 5000 йил олдин Хитойликлар боқа бошлаган. Тут ипак қуртининг бир дона пилласидан 1000-1500 м ипак олинади.1 кг пилладан эса 90 гр енгил ва пишиқ табиий ипак олинади.
* Битта сариқ ўрмон чумолисининг оиласи 0,25дан 1 гектаргача ўрмонни зараркунандалардан ҳимоя қилади.
* Ер юзида 2,5млн ҳайвон бўлса шуларнинг 1,4 млнини ҳашаротлар ташкил қилади.
* Битта урғочи чивининг авлоди бир мавсумда 5 триллионга етиши мумкун. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|