![](/_nw/44/83615943.jpg)
Қашқадарёнинг Косон туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган муаллима аёл шу йил 15 сентябр куни ўзини осиб қўйди. Хайриятки, қизи мактабдан келиб қолиб онасини арқондан ажратиб олди. Акс ҳолда ўлим топиши тайин эди.
Айтишларича, аёл бу ишга икки йил олдин 14 яшар қизини зўрлаб номусини булғаган йигит жазога тортилмай қолгани сабабли қўл урибди. Лекин бу биринчи уриниш эмас. 2018 йили бу аёл ўзига ўт қўйган. Танасининг 40 фоиз қисми куйиш жароҳатини олиб касалхонада ётиб чиққан.
Худди ўша номуси поймол этилган қиз бу фожиа 2017 йил август ойида содир бўлганини гапириб берган. Уни 20 яшар қўшни йигит зўрлаган экан.
— Ўша куни уйда ёлғиз эдим, — дейди қиз. — У бизникига чиқиб темир кераклигини айтди. У девормиён қўшнимиз, қачон нимадир сўраб чиқса, албатта топиб берардик. Мен темир олиш учун ертўлага тушдим. У эса орқамдан тушиб оғзимни ёпди-да, номусимга тегди. Агар бировга айтсам ўлдиришини айтди. Шундан кейин баъзида ҳовлиларимиз ўртасидаги девор устига чиқиб қўлини томоғига олиб келарди-да агар айтсам ўлдириши ҳақида белги берарди. Орадан икки ҳафта ўтгач, у яна мени зўрлади. Бу гал у онамдан унинг касал онасига қарашиб юборишим учун рухсат беришини сўради. Онам рухсат берди. Мен уларникига чиқдим. Онаси мендан уй ичкариларини супур-сидир қилишимни сўради-да, ўзи қаергадир кетди. Энди супул-сидирни бошлаганимда, ўғли кириб яна номусимга тегди…
Қизнинг айтишига кўра, ҳомиладорлигини туғиш палласига яқин билганмиш.
— 2018 йил апрел охирида, — давом этди у. — Ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Холам мени УЗИ га олиб борди. Врач қорнимда 9 ойлик ҳомилам борлигини айтди. Лекин қорним йўқ эди. Бундан ташқари, мактабда жисмоний тарбия дарсларида сакрардим, югурардим. Ҳеч нарса сезилмаганди…
Шу қиз 15 ёшида 2018 йил 10 май куни Косондаги туғруқхонада қиз фарзандини никоҳсиз дунёга келтирган. Боланинг отаси эса жазога тортилмай қолиб кетган. Уёғига нималар бўлганини ёлғиз худонинг ўзи билади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|