![](/_nw/52/76963701.jpg)
Фожиа Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган «Бойқўнди» маҳалласидаги хонадонлардан бирида содир бўлди. 91-ўрта мактабнинг 11 синфида ўқувчи Б. Н. ўзи яшайдиган ҳовлига ўрнатилган турникка ўзини осиб қўйди. Милиция ходимларининг айтишига кўра, ўсмир мактабда аъло баҳоларга ўқиган, доимий равишда спорт билан шуғулланган. Шундай йигит ўз жонига қасд қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Шу сабаблими, маҳалладагилар ҳам даҳшатга тушишди.
— Марҳумнинг онаси, — дейди маҳалладошлардан бири. — Эрталаб ҳовлига чиққан-у, ўғли турникда осилиб турганини кўрган. У сунъий матодан тайёрланган рўмол ёрдамида ўзини осибди. Афсус, бу бола милиция академиясига ўқишга киришни мўлжаллаб юрганди. Шунинг учун тинимсиз репетиторга қатнарди. Ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётганди. Бўйи икки сантиметр етмагани боис ҳовлисига турник ўрнатиб ҳар куни шу турникка тортинарди. Биз даҳшатдамиз…
— Марҳумнинг оиласи маҳалламиздаги обрўли оилалардан бири, — дейди маҳалла раиси Тўйчи Холмўминов. — У учинчи фарзанд эди. Марҳумдан катта яна икки акаси ва бир нафар синглиси бор. Шахсан мен унинг биров билан жанжаллашганини, муштлашганини ҳеч қачон кўрмаганман. Ўйладик, мулоҳаза қилдик. Жонига қасд қилишига сабаб бўладиган ҳеч нарсани топа олмадик. Эссиз, бизнинг даврларда жонига қасд қилишлар, ўзини осишлар, ё дарёга ташлаб ўзини чўктиришлар йўғиди. Ҳозир негадир шунақа воқеалар кўпайиб кетяпти.
Марҳумнинг яқинларига Оллоҳ сабр берсин! Ўсмирни Яратганнинг ўзи раҳматига олсин!
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|