Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида «Иж» русумидаги ов милтиғи билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар ва тегишли видеолавҳа юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Давлат экология қўмитаси ахборот хизматига кўра, видеолавҳада исми тилга олинган «Нуробод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б.С. билан суҳбат ўтказилганда, ҳолат 2016 йил май ойида содир бўлгани, фермер хўжалигида ишчилар ишлаётган вақтда номаълум айиқ келиб қолгани ҳамда укаси Т.С.га ҳамла қилиб, қорин қисмидан тишлаб 40-50 метрлар чамасида судраб кетаётганида Т.С. ва Т.И. кетмон билан уриб ўлдиргани, сўнг жароҳатланган Т.С. касалхонага олиб кетилгани маълум бўлди. Ёзиб берган тушунтириш хатида айиқни ишчилар уйига олиб кетгани, терисини шилиб ички ишлар бўлимига олиб келингани баён қилинган.
Шу билан бирга, воқеанинг бевосита иштирокчилари – Т.С., Т.С. ва Т.И. билан суҳбат давомида улар чорва молларига хашак йиғаётган вақтларида, айиқ Т.С.га ҳужум қилганлиги, у эса хушидан кетганлиги, улар айиқни кетмон билан уриб ўлдирганликлари, Т.И. Т.С.ни касалхонага олиб кетганлиги маълум бўлди. Улардан олинган тушунтириш хатларида Т.С. ўлган айиқни уйига олиб келиб, терисини гўштидан ажратиб олганлиги ва 2 ойлардан кейин айиқ терисини туман ИИБга олиб келинганлигини кўрсатиб ўтишган.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқни овлаш тақиқланган ва у муҳофаза остига олинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш конвенциясининг 1-иловасига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 14-иловаси «Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини ҳисоблаш учун тўловлар» миқдори бўйича ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан қатъий назар ҳар бир ҳайвон (калласи, териси, шохи ва бошқалар) учун жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан 100 коэффициент миқдорида зарар ҳисобланиши белгиланган.
Юқорида баён этилган ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига тақдим этилган. Қўнғир айиқ ноқонуний тартибда ўлдирилган бўлса, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўрилади ва етказилган зарар ундириб олинади, дейилади маълумотда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|