Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи фуқарони интернетда обрўсизлантириш билан қўрқитган сохта блогер 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Китоб тумани, "Бирлик” МФЙ, "Қалмоқ” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.А. ДХХ Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлинмаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, "Хўжаилмкони” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.М. ўзини блогер сифатида таништириб, иш фаолияти ва оилавий ҳолати билан боғлиқ обрўсизлантирувчи маълумотларни йиғганини, маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб қўрқитган. Товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришни талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 декабрь куни соат 17:30 ларда Департамент ва ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сохта блогер Ш.М. ва тумандаги 44-мактаб ёнида ариза муаллифидан келишилган 1000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўрганиш давомида Ш.М. ўзини блогер сифатида эълон қилиб, кишиларнинг шахсий ҳаётига ҳам даҳл қилганлиги аниқланган. Жумладан: У ариза муаллифи Ш.А.нинг опаси К.А.ни тўйда эркак киши билан "вальс” рақсига тушганлигини тасвирга тушириб, "Фейсбук” ва "Телеграм” ижтимоий тармоқларига тарқатган.
Куни кеча "Китоб туманида болаларга қуртлаган жигар ва гўштдан овқат тайёрлаб берилаётгани ҳақида”ги ёлғон маълумотларни ҳам Ш.М. тарқатган, – дейилади вилоят прокуратураси хабарида. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|