TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ҚАШҚАДАРЁДА РУҲИЙ ХАСТАЛАРНИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШМОҚДА…
Сўнгги маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятидаги руҳий хасталиклар шифохонаси беморларини калтак ёрдамида ишлашга мажбурлашмоқда. Шу манзара акс этган видеолавҳани шахсан гувоҳ бўлганлардан бири интернетга тарқатган. Беморлардан бири айтганки, уни бош қисмига уриб ишлашга мажбурлашган. Аслида дам олишни мўлжаллаганди, аммо бунга рухсат беришмаган. Иккинчи беморни уриб оёғига жароҳат ҳам етказишибди.
— Беморларни оч-наҳор ҳолда ишлатишмоқда, — дейди воқеани видеога олган фуқаро. — Улар мени кўрганлари ҳамоно келиб уйларига олиб кетишимни сўрай бошлашди. Қаерда яшашларини сўраганимда, касалхонани кўрсатишди. Айтишдики, Қаҳрамон деган эркак беморларни шу ерга олиб келиб энди ишлашга мажбурламоқда экан. Улар анҳордан сув ичишади. Анҳор суви эса ифлосланган. Уни ичиб ўлиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас…
Шу ҳақдаги лавҳа мамлакатимиздаги телеканаллардан бири орқали ҳам намойиш этилган. Лавҳада шифохона Китоб туманида жойлашгани айтилган. Афсуски, ҳозирча мутасаддилар ушбу воқеа бўйича фикр билдирганларича йўқ.