![](/_nw/46/21882200.jpg)
Бу воқеа Қашқадарёнинг Қарши шаҳридаги «Орзу бозор»да бўлиб ўтган. Ички ишлар ходими Х Нурмуродов бозор ташқарисида ўтирган Ф Аҳадовни валютафурушликда гумон қилиб у ердан кетишни талаб қилган. Лекин Ф Аҳадов унинг талабини инобатга олмаган. Милиционер эса уни «Соқолтой» дея ҳақорат қилган ҳолда автозакда бўлимга олиб борган. У ерда Аҳадов қаршилик кўрсатгани учун узр сўраган. Аммо кейинги текширувлар милиционер хизмат вазифасини истеъмол қилган ҳолда фуқарони ҳақорат қилганини кўрсатди. У Аҳадовни «Соқолтой» дея ҳақоратлаб, милиция ходими этикасини қўпол тарзда бузган. Аҳадовнинг гапига қараганда, милиционер бу гапи билан унинг диний эътиқодини ҳақорат қилган. Нормуродовнинг раҳбарлари ушбу воқеани тўлиқ ўрганиб чиққач, милиционерга нисбатан интизом чораси кўришди. Унинг лавозими пастлатилди.
Қуйида милиционер ва фуқаронинг ўша жанжалини диалог шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фуқаро: — Мени «Соқолтой» деб ҳақоратлаганингизни исботлайман.
Милиционер: — Мен гапимга жавоб бераман. Соқолтойни соқолтой деб атайвераман. Хўш, унда сени ким деб атай? Исмингни билмайман-ку!
Фуқаро: — Исмимни жуда яхши биласиз.
Милиционер: — Билмайман. Нима, битта сенми соқол қўйган?
Фуқаро: — Хўп, Ҳафиз ака, тинчланинг энди!
Милиционер: — Сенга ким қўйибди мени тинчлантиришни? Сен ҳали мени тинчлантиришга ёшлик қиласан!
Фуқаро: — Мен жимгина шу ерда ўтирибман-ку! Сиз бўлса кела солиб мени олиб кетишга тушяпсиз!
Милиционер: — Сен бозорга келдим дединг. Аммо бу ерда ўтирибсан.
Фуқаро: — Бозор-ку шу ер!
Милиционер: — Бозор ичкарида. Сен бошқа иш билан келгансан.
Фуқаро: — Бу менинг шахсий ишим. Хоҳласам тураман, хоҳласам ўтираман. Хоҳласам ичкарига кираман.
Милиционер: — Шахсий ишингми ҳали? Нима, сен нима иш билан шуғулланишингни билмайди деб ўйлайсанми?
Фуқаро: — Сиз нима билан шуғулланасиз унда?
Милиционер: — Хўш, ўзинг айт-чи нима билан шуғулланишимни! Айт!
Фуқаро: — Ўша куни мен кимлигимни айтдим. Сиз бўлсангиз, соқол қўйганим учун бўлимга олиб кетдингиз. Мен соқолтоймасман.
Милиционер: — Тўғри, олиб кетдим. Хўш, нима бўпти?
Фуқаро: — Мени қоидабузарга чиқардингиз.
Милиционер: — Вей, эркак бўлсанг-чи, эркак!
Фуқаро: — Мен эркакман! Сиз эркак бўлинг!
Милиционер: — Ие, сен ҳали менга бақиряпсанми? Ҳозир бор пулингни олиб қўяман бола!
Фуқаро: — Нима? Сизга ким ҳуқуқ берган менинг пулимни тортиб олишга?
Милиционер: — Мен қонуний қилиб тортиб оламан.
Фуқаро: — Қонуний қилиб? Гапингизни исботланг-чи! Мен қоидабузармасман. Автозакка ўғриларни ўтқазишади.
Милиционер: — Сен ўғрисан! Ўғри! Ўтир дедим машинага! Ўтир!
Фуқаро: — Кейин қилмишингизга пушаймон бўласиз.
Милиционер: — Мен гапимга жавоб бераман! Оёғингни йиғиштир! Оёғингни ол!.. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|