1. Асалари ёнғин пайтида ўзини ўзи сақлашга киришади ва кўпроқ асал йиғишга уринади. Шу сабабли асаларичиликда тутундан фойдаланиш зиён қилмайди.
2. Одам бир қошиқ асал олиши учун 200 та асалари бир кун дам олмасдан ишлаши зарур бўлади.
3. Янги озиқ манбаи борлигидан бошқа асалариларни огоҳ этиш учун асаларилар айлана ҳосил қилган ҳолда ини рўпарасида ўзига хос рақс ижро эта бошлайди.
4. Асалари соатига 24 км тезликда учади.
5. Кундузнинг ўзида бир асалари оиласи 10 килограммгача асал йиға олади.
6. Асалари озиқ қидириш жараёнида кун бўйи 12 гектарга яқин майдонни учиб ўтади.
7. Бир оила 50 мингта асаларидан иборат бўлади.
8. Бир асалари оиласининг тахминан 30 фоиз қисми гулларни чанглаш билан шуғулланади.
9. Асаларининг вазни 0, 1 граммга тенг.
10. Асалари гулнинг ҳидини бир километр узоқликдан сезади.
11. Бир килограмм асал йиғиш учун асалари 10 миллионта гулни чанглаши талаб этилади. Бир асалари эса бир кунда етти мингтадан зиёд гулни чанглашга улгуради.
12. Қадимий Мисрда бундан беш минг йил олдин ҳам одамлар асалари боққан.
13. Асалари бир сонияда 440 марта қанот қоқади.
14. Асалари оиласига бир кунда икки стакан сув зарур бўлади.
15. Цейлонда яшовчи одамлар асаларини таом ўрнида ейди.
16. Асал космонавтлар ва ғаввосларнинг истеъмол қилиши шарт ҳисобланган таомларидан бири ҳисобланади.
17. Асаларини тинчлантиришда кир совуннинг аҳамияти катта экан. Кир совундан таралувчи ҳид асалариларни хотиржам торттираркан.
18. Асалари қариндошини унинг ҳидидан танийди.
19. Асаларининг бешта кўзи бор.
20. Одам юзта асалари баравар чақса, албатта ўлим топади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|