#Иммунитетни мустаҳкамлаш учун…
- #Асал ва долчинни ҳар куни истеъмол қилиш организмнинг ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди.
- #Олимлар асал таркибида жуда кўплаб витаминлар ва темир борлигини аниқлашган.
- #Асални мунтазам истеъмол қилиш оқ қон таначаларининг турли вирусли ва бактериологик хасталикларга қарши курашиш хусусиятини оширади.
- #Пешоб халтачаси яллиғланса…
- #2 ош қошиқ долчин ва 1 ош қошиқ асални 1 стакан илиқ сувга аралаштириб ичиш лозим. Бу пешоб халтасидаги микробларни ўлдиради.
- #Соч тўкилиши
- #Сочи тўкилаётган ёки кал бўла бошлаган одамлар бош ювишдан 15 дақиқа аввал иситилган зайтун мойи, 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин қўшиб тайёрланган аралашмани соч илдизига суртиши лозим. Кейин сочлар илиқ сувда чайиб ташланади. Бу усулнинг самарасини сезиш учун ҳатто 5 дақиқа кифоя.
- #Тери инфекцияси
- #Тенг миқдордаги асал ва долчин аралашмасини терининг зарарланган жойига суртиш экзема, замбуруғ ва бошқа кўплаб тери билан боғлиқ касалликларда шифо бўлади.
- #Ҳуснбузар
- #3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчиндан тайёрланган паста тунги уйқудан олдин юзга суртилиб, эрталаб илиқ сувда чайиб ташланади.
- #2 ҳафтада ҳуснбузарлар бутунлай йўқолади.
- #Оғиздан ҳид келиши
- #Жанубий Америка аҳолисининг эрталаб уйқудан уйғонганда биринчи қиладиган иши — кун бўйи оғзидан ёқимли ифор таралиши учун томоғини асал ва долчин қўшилган сувда чайиш.
- #Дам йиғилиши
- #Ҳиндистон ва Япония олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, асал ва долчин аралашмаси қоринда дам йиғилишининг олдини олади.
- #Тиш оғриғи
- #1 чой қошиқ долчин ва 5 чой қошиқ асал аралашмасини тишга қўйиш оғриқни босади. Бу муолажани оғриқ бутунлай босилмагунича кунига 3 маҳал қўллаш мумкин.
- #Эшитиш қобилияти йўқолса…
- #Ҳар куни эрталаб ва кечки пайт асал ҳамда долчинни тенг миқдорда истеъмол қилиш керак.
- #Ҳашаротлар чақса…
- #Бир қисм асалга икки баробар миқдорда сув ва кичкинагина чой қошиқда долчин қўшиб, ҳашарот чаққан жойга суртилса, 1-2 дақиқа ўтиб қичишиш ва оғриқ йўқолади.
- #Шамоллаш
- #Шамоллашдан азият чекаётганлар 1 ош қошиқ илитилган асалга 1/4 чой қошиқ долчин қўшиб, кунига 3 маҳал истеъмол қилишлари лозим.
- #Бу усулдаги муолажа ҳатто сурункали йўтал, шамоллашни ҳам даволайди ва бурунни тиқилмалардан тозалайди.