Қуйида эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлганимиз воқеа Францияда содир бўлган. Бу кимларгадир афсонадек туюлиши мумкин. Бироқ афсонамас. Ўшанда Франциянинг Марсел шаҳридаги соатлар мили бир соат ортга сурилганди. Нега?..
Марсел шаҳридан чиқаверишда Валет исмли бир бадавлат одам яшарди. У улғайгач, шаҳар мэрининг қизига уйланди. Худо бериб икки ўғил, икки қизли бўлди. Болалар улғая боргач, Валет оиласи билан бирга Парижга кўчиб ўтди ва ўша шаҳарда фарзандларини тарбиялай бошлади. Валетнинг Марселдаги ерларини Лебрен деган одам бошқарадиган бўлди. Ҳадеганда Лебрендан пул талаб қилавергач, бошқарувчи қўл остидаги деҳқонларни сиқувга олди. Деҳқонлар эса, шубҳасиз, Лебренни ёмон кўриб қолишди.
Кунларнинг бирида Валет уйқуда ғалати туш кўрди. Тушига Лебрен кирибди.
— Мени деҳқонлар ўлдиришди, — дебди Лебрен. — Кўрдингизми, ҳаммаёғимни қонга белашди!?. Мурдамни бир дарахт остига кўмиб қўйишди. Илтимос, тез Марселга келиб жасадимни насронийлар одатига амал қилган ҳолда дафн этинг. Акс ҳолда руҳим тинчлана олмайди…
Аввалига Валет ўз тушидан қўрқиб кетди. Аммо ўйлаб, мулоҳаза қилгач, бу шунчаки туш эканлигига ўзини ишонтирди. Бироқ орадан бир ҳафта ўтиб яна ўша тушни кўрди. Бу гал Лебрен уни койир, ваъдасида турмаганини айтиб ҳайқирарди. Валет тушининг ўзида эрталаб албатта илтимосни бажаришга сўз берди. Эрталаб эса тағин фикридан қайтди. Кўрган тушини деярли унутди. Шу билан тугаса кошкийди. Эртаси куни учинчи бор Лебренни тушида кўрди.
— Бугун мен сенга шундай дейман, — дебди Лебрен унга. — Агар илтимосимни бажарсанг, менам сенга бир нарсани ваъда қиламан.
— Қанақа ваъда? — сўрабди Валет. — Олдин айт-чи!
— Агар илтимосим адо этилса, жасадим насронийчасига барча ирим-сиримларга асосланган ҳолда дафн қилинса, сениям ўлимингдан 24 соат бурун огоҳлантираман. Сен шунда махсус тайёргарлик кўрмасдан ўлмайсан, мен каби аросатда қолмайсан…
Валет рози бўлди ва эртаси куниёқ Марселга жўнади. Бу шаҳарга ўн йилдан бери умуман бормаганди. Етиб келгач, аниқлаб билса, ҳақиқатан Лебрен ўлдириб кетилган, жасадини ўрмон четидаги дарахт остидан топишган экан. Валет тушини эслади. Тушида Лебрен жасади худди ўша дарахт остида эканини айтганди. Валет қотилларни қидиришга тушди. Бахтга қарши барча ҳаракатлари пучга чиқди. Қотилларни топа олмади. У йўл-йўлакай қўл остидагиларнинг моддий аҳволи билан қизиқди. Ишчилар ўн йил ичида жуда қашшоқлашиб қолишибди. Валет Париждан оиласини ҳам шу ерга олиб келиш, бундан кейин Марселда яшашга қарор қилди. Шу аснода Лебреннинг васиятини адо этиб, жасадини барча ирим-сиримлар асосида дафн этди…
Орадан яна саккиз йил ўтди. Валет Марселдаги уйини қайта қуришга киришди. Шу сабабли оилавий бўлиб қайнотасиникига, Марсел шаҳар марказига кўчиб ўтишди. Ана шундай кунларнинг бирида ташқари эшик безовта тақиллай бошлади. Эшикни Валетнинг тўнғич ўғли очиш учун йўлакка чиқди. Бироқ тезда қайтиб келди. Ҳеч ким йўқ экан. Орадан сал ўтиб эшик қайта тақиллади. Яна Валетнинг тўнғич ўғли эшикни очди. Бу гал ҳам ҳеч ким йўқ. Учинчи бор тақиллаганда, Валетнинг ўзи чиқишга қарор қилди.
— Сизлар ўтираверинглар, — деди уйдагиларга. — Мен эшикни ким тақиллатаётганини англагандайман!..
Ҳа, у унутмаганди. Лебреннинг арвоҳи ташриф буюрганига сира шубҳас қилмасди.
Эшикни очгач, остонада марҳум Лебреннинг арвоҳини кўрди. Арвоҳ унга эртаси куни тунда соат роппа-роса 00: 00 да ёруғ дунёни тарк этиши муқаррарлигидан белги берди-ю, ғойиб бўлди…
Валет ичкарига рангида ранг қолмаган, титраган ҳолда қайтди. Қайнотаси, хотини ва болалари ҳадеб суриштиравергач, уларга саккиз йил олдинги воқеани ва бугун содир бўладиган фожиани гапириб берди. Шубҳасиз, оиладагилар жазавага тушиб қолишди. Хотини, фарзандлари нуқул Валетни қучиб йиғлар, қайнотаси уни тинчланишга ундарди.
Қайнотаси ўшанда ҳам худди ўша Марсел шаҳар мэри вазифасида ишларди. Ўйлай-ўйлай, қўл остидагиларга куёвига билдирмасдан вақтни бир соат ортга суриб қўйишни буюрди. Буйруқ адо этилди. Мана, энди қайнотанинг ишончи комил эди. Валет эртаси куни соат тунги 0: 00 га занг урганда, кўрадики, ўлмаяпти. Кўрибсизки, тушига, арвоҳ берган белгига ишонмай қўяди…
Эртаси куни Валет барча ишларини изга тушириб, тартибга келтиргач, ўлишга тайёргарлик кўра бошлади. Кечқурун соат 23: 00 да оиласи даврасида бўлди. Оиладагилар хафа, сукут сақлашдан нарига ўтишмасди. Валет барчалари билан видолашди. Соат 00: 00 га занг ургандан кейин у «Мана, энди омонатимни Яратганга топширадиган пайт келди. Алвидо!», деди-ю, жойига ўтирди. Лекин ҳеч қандай фожиа юз бермади. У тирик ва стол қаршисида ўтираверди. Беш, ўн, ўн беш дақиқа, ярим соат ўтди. Ҳеч нарса ўзгармади, Валет оламдан ўтмади.
— Наҳотки, Лебреннинг арвоҳи мени алдаган бўлса? — деди у қайнотасига қараб. — Ўлмадим, Азроил мени олиб кетишга келмади…
— Ҳа, арвоҳ сени боплаб алдади, — деди қайнотаси кулиб. — Энди бу гапларни унут! Ҳали ёшсан, яша, ўйнаб-кул!..
Шундай деди-ю, қайнотаси Валет ва қиз, неваралари билан хайрлашиб ўз хонасига кириб кетди…
Орадан маълум вақт ўтгач, Валет шкафларнинг бирида имзоланмаган бир ҳужжат қолиб кетганини эслади. Шкаф ертўлада эди. Аста ташқарига чиқди-да, ертўлага тушди. Тушаётганда, орқаданми, олдинданми, ишқилиб, қаердандир беўхшов овозни эшитгандек бўлди. Эътибор бермай, қоронғида шкаф томон юрди. Шу тобда номаълум қўл Валетнинг томоғидан бўғди ва кўксига ханжар санчди. Худди шу маҳал ташқарида соатлар бараварига 01: 00 га занг урди…
Валетнинг жонига қасд қилганлар ўғрилар эди. Улар дафъатан пайдо бўлган гувоҳдан халос бўла қолишганди.
Тақдир, Яратган эгам худди шу ўғрилар қўли билан Валетнинг омонатини олди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|