Англиялик бир аёл синглиси ҳақида ғалати гапларни гапириб берди. Айтишича, синглисининг исми Диана. У онадан, «Дауна» синдроми билан туғилган. Аёлнинг онаси ҳам Диана ҳали туғилмай туриб ғалати ҳолатларни бошидан кечирган экан.
— Онам Дианага етти ойлик ҳомиладорлигида, — дейди аёл. — Тушуниб бўлмас ҳолатларга тушган. Масалан, бир куни ваннахонага кириб ўзининг келинлик кўйлаги солинган қутига кўзи тушибди. Ваҳоланки, бу уйга кўчиб келганимиздан бери қути томда турганди. Ким олиб тушиб ваннахонага қўйгани ҳануз сирлигича қолмоқда. Онам ўша воқеадан кейин кутилмаганда қорин қисмида оғриқ туйган. Тўлғоқ бошланган экан. Салдан кейин касалхонага олиб кетишган ва Диана туғилган. Афсуски, Дауна синдромидан ташқари синглим шўрликни яна қандайдир ғалати хасталиклар забтига олганди. Туғилгандан кейин икки ой давомида касалхонада ётган. Бечора жуда нимжон эди. Олти ойлик бўлганда онам уни физиотерапевт қабулига олиб борган. Диана гапирмасди. Лекин 8 ойлик бўлгач, бизни ҳайрон қолдириб гапира бошлади. Йўқ, биз билан эмас, чалқанча ётганча осмонга боқиб кимлар биландир гаплашар, ора-сирада куларди. 3 яшарлигида бир куни кўчада бегона аёлни кўрди-ю, югуриб бориб аёлнинг тиззаларини қучиб йиғлай бошлади. Биз ҳайрон эдик. Ҳеч нарсани тушунмасдик. Шунда аёлнинг ўзи мулойимлик билан Дианадан йиғлашининг сабабини сўради.
— Сизнинг ойингиз икки кун олдин ўлиб қолди-ку! — деди синглим йиғлаб. — Сизга сабр берсин!..
Уч яшар қизалоқнинг катталардек бировга сабр тилаши ҳаммамизни тош қотириб қўйганди. Бундан ташқари, синглим айтган башорат тўғри чиққанди. Ўша аёл айтдики, ҳақиқатан икки кун олдин онаси саратон хасталигидан вафот этибди.
10 яшарлигида Диана иккинчи марта бизни қўрқитди. Уиннг айтишича, бобомиз 5 йил бурун ўлган. Момомиз эса ундан ҳам олдинроқ ёруғ дунёни тарк этган. Момомизнинг арвоҳи билан гаплашибди. Ойим ишонқирамай, Дианадан момомизнинг сочлари қандай рангдалигини сўради.
— Момомнинг сочлари сариқ рангда, — жавоб қилди Диана. — Лекин ўзиники эмас…
Ойим ҳайратдан ёқа ушлади. Чунки ростдан ҳам момомизнинг сочлари сариқ эди. Ўзининг сочлари тириклигида эрта тўкилиб кетгани учун парик сотиб олганди…
Ойим Дианани яна бир синаб кўриб момомизнинг исмини сўради. Диана «Джинни» дея жавоб берди. Бу ҳам тўғри жавоб эди…
Мана, орадан йиллар ўтди. Ҳозир Диана 25 ёшда. Қобилияти кучайса-кучайдики, ожизлашмади. У ўлиб кетган яқинларимизнинг арвоҳлари билан тиллашаркан. Худди чақалоқлигидагидек чалқанча ётиб оларкан-да, гаплашавераркан. Унинг ҳикоя қилишига қараганда, арвоҳлар туйқусдан қаршисида ҳозир бўларкан. Аммо уларни фақат Дианагина кўраркан. Бошқаларга кўринмаскан. Бобомнинг, момомнинг, тоғаларим, холаларим, ўлиб кетган қўшниларимизнинг арвоҳлари Дианага эртаклар айтиб бераркан. Нариги дунё сирларидан хабардор этишаркан. Кимнинг касал бўлиши, ёки кимникида фаразнд туғилиши, ҳаво қандай бўлишидан тортиб, эртага уни нималар кутаётганидан худди ўша арвоҳлар огоҳ этиб тураркан. Башоратларини айтмайсизми!?. Қандай қилиб ишонмай?.. Қаранг, бир куни мен онамдан хавотир олиб ҳовлимизга келдим. Келишим билан Диана бир гапни айтди.
— Сен бугун ўз уйингга борма, — деди у. — Бахтсизлик юз беради!..
Мен қулоқ солмадим. Ахир, ўз уйимда қандай бахтсизлик бўлиши мумкин?
Кейинчалик синглимга қулоқ тутмаганимга афсуслар чекдим. Бир пайт уйимга қачонлардир учрашиб юрган йигит келди. Уни мен ташлаб кетгандим. Ғирт маст экан. Кечиришимни, муносабатларни тиклашни сўрай бошлади. Мен рад этдим. Шунда у мени шафқатсизларча калтаклади. Ҳаммаёғим момоталоқ бўлди. Эҳ синглим-а! Агар ўшанда унга қулоқ тутсам, шу калтакларни емасмидим…
Ўша-ўша Диананинг маслаҳати билангина иш тутадиган бўлдим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|