TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қаршидаги муҳандислик институти талабаси ўзини осиш орқали жонига қасд қилди…
У Қаршидаги муҳандислик-иқтисод институтининг учинчи курс талабаси ва шу билан бирга гуруҳбошиси эди. Яқинда ўзи яшайдиган уйнинг оғилхонасида ўзини осиб қўйди. Институт маъмурияти ҳам ушбу фожиани расман тасдиқлаган. Уларнинг маълум қилишича, дафн маросими шу йил 3 июн куни бўлиб ўтган. Яна шу нарса таъкидландики, бу талаба институтдаги коррупция жинояти қурбонига айланибди.
— Бизнинг институтда коррупция жинояти урчиб кетган, — деди исми-шарифи сир тутилган талабалардан бири. — Декан ва муаллимга порани талабалардан гуруҳбоши йиғиб олади. Яқинда декан агар зудлик билан пул йиғиб келишмаса, гуруҳбошилар учун алоҳида рўйхат тузилишини айтиб дўқ қилган. Рўйхат шуни англатадики, қайси гуруҳбоши шу рўйхатга тиркалса, у талабалик стипендиясидан маҳрум бўлади. Масалан, ўтган йили шу рўйхат тузилмаслиги учун гуруҳбошилар 50 доллардан пул йиғиб беришган. Бундан ташқари, ҳар бир имтиҳон олдидан қониқарли баҳо олиши учун талабалардан 150 минг сўмдан пул йиғиб муаллимларга топшириши лозим бўлган. Дарс қолдирган талабалардан алоҳида пул йиғилган…
Талабалар бир овоздан марҳум гуруҳбоши икки ўт орасида қолганини айтишди. Бу юкни кўтара олмай, охири жонига қасд қилишни маъқул кўрибди.
Афсус, шунинг билан бу институтда 2019 йили учинчи талаба ўз жонига қасд қилди.