Seshanba, 31.12.2024, 00:05
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 7
Mehmon: 7
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 29 » АРОСАТДАГИ АРВОҲ…

09:41
АРОСАТДАГИ АРВОҲ…
ҚУЛОҚСИЗ

Жаббор болаликдан ғирт қулоқсиз бўлиб ўсди. На ота-она, на бошқанинг гапини олди. Мактабда ҳам қувди-қувди, зўрлов билан зўрға 7-гача етиб-етмай, ўйинқароқликка берилди. Ўйинқароқ бўлса ҳам майлийди. Қаёқдаги иш-аъламсиз, безори ўсмирларнинг ортидан чопишига бало борми?! Улардан ёмонликдан бўлак нимани ўрганади?.. Ишқилиб, ўзинг инсоф бергин-да!..

Нўъмон ака кўчадан кела солиб кир ювиб ўтирган ўгай опаси Нафисанинг жиғига тега бошлаган Жабборни кўрди-ю, югуриб ҳовлига чиқди.

— Ҳой, қулоқсиз, нега соат ўн бир бўлмай мактабдан кеп қўйдинг?.. Ё яна қочдингми-а?..

Жаббор отаси ўзига яқинлашиб келган сари орқага тисарилаверди.

— Қочганим йўқ, катта танаффус… — дарвозахонадан туриб бақирди у ҳар эҳтимолга қарши қочишга шайланаркан.

— Тўхта дедим!.. Нега қочасан?..

— Урасиз-да!.. — Уни тутиш илинжида югурган ота гулхона қирғоғидаги чойдишга қоқилиб кетди.

— Тўхтасанг-чи, ярамас!.. Ҳе, куйдирмай ҳар бало бўлгин сен!.. — Нўъмон ака аллақачон кўздан ғойиб бўлиб улгурган ўғлининг кетидан сўкина-сўкина оғриқ турган тиззаларини ишқалаганча кўчага чиқди. Жаббор тўрт-бешта уй нарида кимнингдир итини олдидан тўсиб жиғига тегарди.

 

НОРГУЛ АЯНИНГ ТАШВИШИ

 

Норгул ая Нўъмон аканинг иккинчи рўзғори. Кўз очиб кўргани ракка учраб ўлиб кетгач, етим қолган ёлғиз қизи Нафисани ўйладими, ё маҳалла-кўйнинг раъйига қарадими, ишқилиб, тағин турмуш қилди. Лекин кам бўлгани йўқ. Жабборни туғди, рўзғори бут… Фақат… У аҳмоқ кимларга тортдийкин, билмайди… Қишлоқда ғийбатни ҳам, таъна-маломатни ҳам шунинг орқасидан эшитади. Ҳозир шунчаликки, катта йигит бўлса қанақанги ҳунарлар кўрсатаркин?!

— Эна, мени ошиқларим қани?.. Тандирни панасига яширгандим, қани-и?..

Норгул ая ҳовлига кирар-кирмас бақира бошлаган Жабборнинг овозидан сесканиб, сўрида ўтирган ерида бошини кўтарди.

— Қанақа ошиқ?.. Яна нима балони бошламоқчисан, қуриб кетмагур?! Ҳой, қайт, овқат-повқат еб олмайсанми?!

Жаббор излаган нарсасини топди шекилли, энасининг гапига парво ҳам қилмай кўчага чопди. Норгул ая негадир юраги ғаш тортиб қизини чақиришга тушди. Аксига олгандек Нафисаям кўрина қолмади. Ноилож кавушини оёғига илиб дарвозадан ташқарига чиққан она не кўз билан кўрсинки, Жаббор муюлишда атрофига бир тўп болаларни йиғиб олиб, кимнингдир ўзидан кичикроқ қизини орқа томонидан маҳкам қучоқлаганча у ёқдан-бу ёққа ув тортиб чопар, қолган «томошабин»лар эса, қийқириб қарсак чалишар, қизчанинг йиғиси бутун маҳаллани тутиб кетгандек эди.

 

МАЗАХЎРАК

 

Мактабда урушқоқ, безори, яна ўлгудек қайсар деб ном чиқарган Жаббор ҳар қайси бола билан ҳам гаплашавермайди. Ўз улфатлари бор. Уларнинг ҳаммаси ўнинчида ўқийдиганлар. Шанба кунлари олтита улфат мактабниям шартта йиғиштиришади-ю, пичадан пул йиғиб Ҳошим биргаднинг ярми қулаб тушган ташландиқ шийпонида ош дамлашади. Сигарет чекиш, озгина-озгина ароқ ичиш-у, ошиқ тепишни ҳам Жабборга ўша улфатлари ўргатган. Пул бўлса, унга муаммо эмас. Энасининг катмон яширадиган ерини билиб олгандан бери ошиғи олчи… Мана, неча марта «ўмариб» кўрди-ку, билишмади!..

Жаббор яна керакли пулни ички чўнтагига яшириб гўёки мактабга кетаётгандек сумкасини елкага илганча дарвоза томонга йўл оларкан, кутилмаганда Норгул ая бақириб қолди:

— Ҳой, Жаббор, тўхта!.. Тез буёққа кириб кетгин!..

Жаббор ҳовлида чойнак-пиёла юваётган ўгай опасига бир ўқрайиб қўйди-да, истар-истамас ичкарига кирди.

— Нима дейсизлар?.. Тезроқ гапиринглар, мактабга кеч қоляпман…

— Пулларим нимагадир камайиб қопти… Сен олмадингми мабодо?..

Жаббор жовдираб бир энаси, бир отасига тикилди.

— Йўқ… Кичкина бола пулни нима қиламан?..

— Қани, чўнтагингни бир кўрай-чи!.. — Нўъмон ака ўғлининг чўнтагига қўл солмоқчи бўлганди, у шоша-пиша энасининг панасига, кейин… эшикка ўзини урмоққа ҳозирланди… Улгурмади… Нўъмон ака тутиб олди-да, пайпаслай-пайпаслай ўғирланган пулларни топди.

— Ҳали… Сен… Шунақамисан?.. Қандай қўлинг борди?.. — Нўъмон ака ранги бўзарганча қўлидан чиқмоқчи бўлиб силтанаётган ўғлини уришга чоғланди… Аммо… Тағин Жаббор чап берди. «Тутқун»дан амал-тақал қутулиб ташқарига чиқди-ю, очиқ деразадан туриб қичқирди:

— Анави арзанда қизингизга ҳамма нарсани олиб бераверасиз-а?.. У сизгаям ўгай-ку!.. Мен сўрасам… Дарров сўкишга тушасиз… Мениям улфатларминан ўтиргим келади, билдингизми?..

— Нима?.. Қанақа улфат?.. Катта бўлиб пул топганингда қиласан улфатчиликни… Ҳозир ўқишни пайида бўлгин, хунаса!..

— Ўқимайман!.. Шу қилганингиз учун, мана кўрасиз, Нафисангизни додини беравераман…

Нўъмон ака қаердандир таёқ топиб ҳовлида пайдо бўлганида дераза токчасида Жабборнинг сумкасигина турарди.

 

КИМ ЗЎР?..

 

Жаббор уф торта-торта шийпонга келди. Аммо у ерда биронтаям «улфат» кўринмади. Ҳайрон бўлиб яна қишлоққа қайтди ва Беҳзод малланинг эшигини тақиллатди.

— Ким у?.. Ҳа, сенмисан?.. Қаерда юрибсан ўзи?.. Юр, зўр нарса бўляпти… Қотиб қоласан-ей!.. — Беҳзод «кенжа» улфатини қўлидан тортиб ичкари уйга етаклади…

Хона негадир қоронғи, «улфат»ларнинг барчаси ғужанак бўлиб ўтиришганча… Видео орқали… Беҳаё филм томоша қилишарди.

— Акром, Акром, анавинисини қара!.. Зўр эканми?.. Вой-бў-ў!.. Ўлдирвор-а, ўлдирво-ор!..

Жаббор бирпас «томоша» кўрган бўлди-ю, беихтиёр ғудурлаб қўйди:

— Э, шунга шунчами?.. Мен бу кинони неча марта кўрганман-у!.. Негрларники бўлса экан, бошқа гап…

— Жаббор, бир гап айтсам хафа бўлмайсанми, ука?.. — гапга аралашди бир чеккада ўтирган бўйи паканароқ бола.

— Айтсангиз айтаверинг… Хафа бўлиб ўлибманми?!

— Анави уйга кирган хотин бор-ку, ўшанинг бадани Нафиса опангни баданига ўхшаркан-да, вей!..

— Сиз қайдан биласиз?.. Ё кўрганмисиз?..

Ўтирганлар Жабборни маъқуллагандек шарақлаб кулиб юборишди. Бундан жонланган бола даст ўрнидан туриб кетди.

— Кўрганман… Ўтган йили Бачқирариқда чўмилиб чиқиб кийимларини қуритаётганда… Жаббор, сенам кўриб қўйсанг ёмон бўлмайди… Ҳарқалай, туғишган эмас, барибир, бегона-ку!.. Ўргангин-да мундоқ лаллайиб юравермай!..

Бола-да, тасвирда беҳаёларча ҳаракатланаётган қаҳрамонлар, қолаверса, бу гаплар таъсирини ўтказмай қолмади.

— Бир қучоқлаб ўпсам қанча берасиз?.. — деб юборди у ўйлаб ҳам ўтирмай.

— Йў-ўқ, — ёнидаги ҳалиги болага маъноли кўз қисиб қўйди Беҳзод, — Анави йигитга ўхшаб энг нозик жойидан бўса олсанг, ўзим сенга текин ош дамлаб бераман…

Тобора филмнинг ичига кириб кетай деб бораётган Жабборга бу таклиф ёғдай ёқиб тушди. Хаёлан тасвирдаги яланғоч аёл ўрнида Нафисани тасаввур қиларкан, «Вой-вой-ей-й!..» дея ҳайқирганча хонадан чиқиб кетганини сезмай қолди.

 

«ҲУЖУМ»

 

Уйга Жабборнинг бир ўзи келмади. Ортидан кузатиш илинжида чорбоққа яширинган «томошабин»лар ҳар сафаргидек беш киши эди. Уларнинг барчаси, айниқса, Акром ва Беҳзод малла Жабборни яхши билганлари учунми, ҳозир бўладиган «машмаша»ни олдиндан кўз олдиларига келтириб нуқул қиқир-қиқир кулишарди, холос…

Жабборнинг бахтига уйда ҳеч ким йўқ, Нафиса эндигина уйларни йиғиштириб бўлиб ҳожатхонага йўл олган эди. У пайтдан фойдаланиб орқа тарафга беркинди. Ўгай опа қопдан тикилган «парда»ни кўтариб ичкарига қадам қўйиши ҳамоно, Жаббор пайдо бўлди. Қўрқиб кетган Нафиса эса, ранги-қути ўчиб ташқарига талпинар, аммо Жаббор олдини тўсганча серрайиб турарди.

— Ҳа, нимага орқамдан киряпсан, уятсиз?.. Бор, чиқиб тур!.. — укасининг безбетларча қараб туришидан йиғлагудек бўлиб жаврана кетди Нафиса, — Чиқ, дедим сенга!.. Вой тавба қилдим-ей!..

— Йўқ… Баданингиздан ўпмагунча чиқмайман…

— Жиннимисан?.. Нималар деб валдираяпсан, аҳмоқ?! Ҳали отам келсин, адабингни бердирмасамми…

Жаббор қуруқ гапдан бир иш чиқмаслигига кўзи етиб жон талвасасида Нафисанинг лозимига чанг солди-ю, оёқларидан икки-уч марта ўпган бўлди. Умрида бунақанги ҳолатга тушиб кўрмаган қиз эса, силтана-силтана безори укасига кучи етавермагач, уни қаттиқ тарсакилаб юборди. Ҳожатхона остонасидан ўтиб чалқанча йиқилган Жабборнинг устидан «улфат»лар хо-холаб кулишар, Нафиса хўрлиги келганиданми бир четда юм-юм йиғлар, Акромнинг ҳисоби бўйича эса, «қаҳрамон» ютган эди.

 

НАФИСА

 

Мурғак гўдаклигида онасига эргашиб келиб, мана энди ўн еттига қадам қўйган бу қиз ўгайлик нималигини билмай ўсди. Нўъмон ака доимо уни бошига кўтаради. Иложи борича айтганини қилишга, кўнглини ўкситмасликка интилади. Бироқ… Жаббор-чи?.. Биттагина укам дегани билан билмаса, муштдек бошидан ўгайлик қилаверса… Бунақа қилиқни қаердан ўргана қолди?.. «Этларим жимирлаб кетди-я!.. Ҳе, хотин олгинг келмай ўлсин сени!..» Нафиса укаси аҳмоқларча ғижимлаб кетган оёқларини сийпалаб беихтиёр хаёлга бериларкан, Жабборнинг ўрнида Ботирни — ўша Бачқирариқ қирғоғида яланғоч баданига еб қўйгудек термулиб турган йигитчани тасаввур қилди ва оғир тин олиб ичкари уйга кирмоқчи бўлди-ю, ҳовлига яна Жаббор кириб келганини кўриб юраги безовта ура бошлади.

— Ҳа, яна нима ҳунар кўрсатмоқчисан?.. Яқин келма!.. Энди қаттиқроқ калтак ейсан!..

— Вой-бў, намунча ноз қилавермасангиз?.. Йигит бўлиб бир шўхлик қилсак-қилибмиз-да энди!.. — Жаббор кулимсираб Нафисага яқин келди-ю, қўлидан ушлади.

— Қоч!.. Ҳали ёшлик қиласан қизларга тегинишга… Қўйвор, дедим қўлимни!..

— Қанақасига ёш эканман?.. — Жаббор негадир жиддий тортиб опасига тикилди, — Юринг, исботлаб қўяман…

— Вой-вой-вой!.. Буни қаранглар-а, ҳали отам келсин… Сени айтиб бериб… — Нафиса сўзини тугатолмади. Жаббор унинг орқасига ўтди-да, яна этагига ёпишди. Шу ёпишганича, то этак қурғур узилиб қўлида қолмагунча тортқилайверди. Бир амаллаб безори укадан халос бўлган Нафиса эса, аллақачон қўшниникига қочиб улгурган эди.

 

ШАЙТОННИНГ ДОМИГА ТУШДИМ

 

Йўлдан озган одамнинг ортга қайтиши жуда қийин. Орадан йиллар ўтиб Жаббор ўн тўққизга қадам қўйди. Лекин қишлоқда ҳеч ким ҳавас қилиб сўрамас бўлди. Ёши улғайган сари қиморга, нашага берилди. Ёмон йўлларнинг барча-барчасига кириб чиқди. Бировларнинг қизига, кимнингдир аёлига осилиб емаган калтаги, эшитмаган ҳақорати қолмади. Унга на насиҳат, на тергашлар кор қилди. Ёлғиз ўғилнинг дастидан маҳалла-кўй олдида юзи шувут бўлган Нўъмон ака охир-оқибат қўл силтади-ю, худога солди-қўйди… Лекин Жаббор ҳали-бери ўзининг шайтоний хаёлларидан қайтадиган эмасди. Шунча кўргуликлар, ҳаром-хариш ишлари етмай, ҳануз ўгай опасининг ўша улфатлари айтиб берган оппоқ ва келишган қомати унга тинчлик бермас, Нафисани кўрди дегунча суқланиб қарашни, пайт пойлашни қўймасди. Билмайди… Шунча фоҳиша аёлларни ёш бўла туриб кўриб чиққанига қарамай, опасининг қандайдир ўзи учун сирли бир жозибаси бордек туюлаверарди… Афсуски, Нафиса энди ёлғиз эмас. Оила қурган, икки қизчанинг онаси. Ҳар замон-ҳар замонда уйига келса-да, эри Нозимжон ёнида бўлади. Жаббор эса, унинг ётиб қолишини кутади… Ё, алҳазар!.. Оллоҳ таоло ҳатто гуноҳкор бандасига ҳам имкон бериб қўяркан. Бир куни ярим кечаси нашанинг кайфини сури-иб уйга кирган Жаббор ёз бўлгани учунми, ҳовлидаги сўрида негадир ёлғиз ухлаётган Нафисага кўзи тушди-ю, «эски ҳис»лари қайта уйғонгандек даъфатан ҳушёр тортди.

«Йўқ… — хаёлидан ўтказди у аста-аста опасининг тепасига яқинлашиб келаркан, — Бола эканимдан бери «кўролмай» ҳалакман-а шуни!.. Бунча ўзига қаттиқ бўлмаса?..»

Айтишадики, наша чекиб олган одам ҳеч қачон ўзига эгалик қила билмайди. Жабборнинг миясида ҳам фақат ҳирсу ҳавас туғён урар, қўл ураётган иши қандай балоларга гирифтор этиши мумкинлиги умуман қизиқтирмасди…

Жаббор эҳтиёткорлик билан кўрпани кўтарди. Нафиса уйғонмади. Кейин… оёғига қўл юбориб кўрди. Яна жимлик… У… Ортиқ сабр қила олмади… Даст сўрига чиқди-ю… Ширин тушлар оғушида ётган Нафисанинг устига ўзини ташлади…

— Вой ўлай… Ким-мсан?.. Жаббор?! — уйқу орасида кутилмаган «юк»дан нафаси қайтаёзган Нафиса куч билан Жабборни итариб юбориб оёқ яланг, сочлари тўзғиган ҳолича ерга сакради. — Эна!.. Отажон!.. Қаердасизлар?.. Бу бузуқи ўғилларингни тийиб олсаларинг бўлмайдими?! Адойи тамом қилди-ку-у!..

Нафисанинг ногаҳоний қичқириғини эшитиб нафақат ота-она, яқин-атрофдаги қўшнилар ҳам югуриб чиқишди. Бироқ, ҳовлида ёлғиз Жабборгина етишмасди.

 

ЖАЗО

 

Жаббор бундай аҳмоқона ишга қўл уриб ўз ризқини ўзи қийди. Энди уйга қайтишга нафақат қўрқарди, балки ҳаққи йўқлигини тушунарди… Қолаверса, дарбадарлик кўчасига бехосдан кириб қолган, ҳақиқатан уйсиз, ватансиз эканини ҳис эта бошлаган одамга осон тутиб бўлмас экан… Жаббор бора-бора униси-бунисиникида ётиб юраверишдан зерикди. Сўнгги марта қиморда омади чопиб ютган мўмайгина пулларини чўнтагига жойлаб, нашасидан тўйиб симирди-да, би-ир «айланиб келиш» илинжида Қўқонга жўнади. «Ҳозир «отинойи»никига бориб «ёшгина»лариминан тўйиб кайф қилсам кифоя», — ўйлади у. Бироқ иш бошқа томонга бурилиб кетади деб ким хаёл қилибди?.. Чорсу бозорини ёқалаб ўтаверишда жуда келишган ўрисбашара қизга тасодифан кўзи тушди-ю тинчини йўқотди. «Вой, қизиталоқ, оёқмисан оёқ экан-да ўзиям!..»

У кайф орасида қизга яқинлашиб гап ташлай бошлади.

— Девичкахон, бир поговорит қилайлик!.. — Қиз жавоб бериш ўрнига негадир ҳиринглаб кулди. «Оббо қизи қурғур-ей, кетадиган хилидан шекилли…» Жаббор ана шундай хаёл билан, ҳе йўқ-бе йўқ, қизнинг белидан олиб, яна… Лабларидан ўпмоқчи бўлди. Афсус… Қишлоқчилик… Билмаган экан… Бу қиз ёмон одамларга қарашли эканини пайқамаган экан… Шу тобда кимдир бели аралаш чунонам тепдики, кўзидан ўт чиқиб кетаёзди. Нафаси чиқиб-чиқмас ҳолга келган Жаббор орқасига ўгирилиб улгурмай, рўпарасида пайдо бўлган барваста, серсоқол йигитлардан бири башарасига зарб билан мушт туширди. Оғзи-бурни қонга бўялган Жабборни бирпасда теваракдаги қандайдир эски, тор ҳовлига олиб киришди. Бояги жонон аввалига унинг чўнтакларини пайпаслаб шип-шийдон қилгач, юзларига сув пуркаб, «ортиқча» қонлардан фориғ этилди.

— Сен қишлоқи, шаҳарликларни ҳақорат қиладиган бўлдингми ҳали?.. — ўдағайлади «гуноҳкор»ни калтаклаган йигит, — Қаранглар-а, «катта» кўчада менинг синглимни қучоқлаб турибди-я!.. Нима қилса бўлади буни-а, нима қилсам аламимдан чиқаман?..

«Синглим эмиш-а… — хаёлидан ўтказди Жаббор ердан бошини кўтаришга қўрқиб, — Ўрисни синглим деб… Баҳона қилиши-чи?!»

— Ўлдирвориш керак, вассалом! — гапга аралашди иккинчи йигит Жабборни оёғи билан туртиб. Жононнинг «ака»си шеригига эътибор бермагандек афтини бужмайтирди.

— Ўлдириб барака топармиди одам… Жазолаш лозим… Лекин… Қандай?.. — у ўйчан қиёфада бир муддат бошини қашиб тургач, сўзида давом этди. — Ҳа… Онанг борми?..

— Бор… — истар-истамас жавоб берди Жаббор. Йигит беихтиёр жонланиб яна ҳамтовоғига юзланди.

— Ана, холос… Онаси бор экан… Ҳозир «синглим»га кўрсатган ҳунарини онасида синаб кўради… Қани… Қандай аҳволга тушаркин?!

— Йў-ўқ!.. — сал бўлмаса қичқириб юбораёзди Жаббор, — Энамни орага қўшманг?.. Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ…

— Нималар деяпсан?.. Сен ўт билан ўйнашиб қўйдинг, бола!.. Агар, шу ишни қилмасанг, ўласан!.. — Жабборнинг бўйнига кутилмаганда тўппонча тиради серсоқол йигит, — мана буни кўрдингми?.. Тепкини боссам… Миянгни қатиғи чиқиб кетади… Қани, бошла уйингга!..

— Ҳеч қурса, пулимни қайтариб берингла-ар!.. — Жаббор йигитларга жовдираб тикилди.

— Пул?! Мана пул!.. —

Серсоқол Жабборнинг қанчалар пасткашлигига тўлиқроқ амин бўлдими, ҳафсаласи қайтдими, тепкини қандай босганини ўзи ҳам билмай қолди.

Тўппончанинг варанглаган шовқини атрофни тутди. Дарахтлардаги қушлар ҳам бу шовқинга дош бера олмай осмон-у фалакка кўтарилди…

Бирпасдан сўнг безорилар Жабборнинг қонга бўялган жасадини бир четга кўмишди-ю, ими-жимида тарқалишди…

 

ХОТИМА ЎРНИДА

 

Қоронғи тун. Қишлоқ кўчаси бўйлаб кўзларга кўринмас, қулоқларга эшитилмас бир шарпа кўчаларни, кесакдевор билан ўралган ҳовлиларни айланиб сарсон кезарди.

Бу Жабборнинг арвоҳи эди.

Арвоҳ ҳайқирар, қон йиғлаб безовта ва асабий изғирди. Нималардир дея қичқирарди. Аммо икки дунё орасида, аросатда қолиб кетган арвоҳни ҳеч ким кўрмасди, қичқириқларини эшитмасди. Фақат итларгина акиллаб, арвоҳни нари ҳайдаш билан овора эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 323 | Qo'shdi: #Yangilik, #xabarlar, #news, #newsuz, #uznews, #новости, #habarlar, #ahborot, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz