Seshanba, 31.12.2024, 01:39
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 4 » Аросатда қолган арвоҳ

03:53
Аросатда қолган арвоҳ
У ишдан қайтган пайтда қош қорайиб, кўча четидаги чироқ нури янада ойдинлашиб бораётганди. Рустам тез-тез одимлар, кимдир қувиб келаёгандай ортига қараб-қараб қўярди. Шу боис йўлини кесиб чиққан чолни сезмай қолди. Чол унинг рўпарасида тўхтаб, кемшик тишини кўрсатиб:

— Болам, — деди.

Чўчиб тушган Рустам чолга қаради-ю, юраги орқага тортиб кетди. Чолнинг юзи совуқ, нигоҳи тешиб юборгудай эди.

— Нима гапингиз бор? Айтинг, уйга кечикяпман, — деди Рустам.

Чол гуноҳкор боладай кўзи билан ер чизди. Афтодаҳол кийимининг чангини қоқиб:

— Бир кечага уйингдан жой берсанг. Борадиган жойим йўқ, фақат бир кеча, — деди ялингандек.

Рустам чолга бошдан-оёқ қаради. Бетартиб ўсган соқоли, йиртиқ-ямоқ уст-боши ва бошқаларга ўхшамаслиги Рустамнинг кўнглига ҳадик солди. Нима учундир бу чолдан нари юриш керак, деган ўйга борди ва:

— Узр, бунинг иложи йўқ, — деди.

Чол энди ростакамига ялинишга ўтди. Рустам унинг гапларига парво қилмай, кетмоқчи бўлганда чол унинг йўлини тўсди.

— Истасангиз пулини бераман. Мана, чўнтагимда озгина пул ҳам бор. Фақат уйимга сиғмай қолдим. Ўғилларим… Ҳа, майли, сизга бунинг қизиғи йўқ. Аммо-лекин менга жой берсангиз, дегандим.

Рустам унинг қўлидаги бир даста пулни кўриб, шубҳаси ортди, чолни ўғри деган хаёлга ҳам борди ва:

— Ўзим ҳам ижарада тураман. Уй эгаси ёмон. Шунча пулга бемалол меҳмонхонадан жой олсангиз бўлади, — деди.

Чол наилож дегандек қўлларини кенг ёйиб, елкасини учирди. Сўнг бир оғиз сўз айтмай, кўча бошига қараб кетди. Рустам бироз юриб, ортига ўгирилганида чол аллақаергадир ғойиб бўлганди. Бундан йигитнинг тағин ҳайрати ортди. Зеро, бу тор кўчанинг нариги бошига боргунича чол анчагина юриши керак эди. Кўча бошига етмагунча эса бирорта пана ёки бурилиб кетиш мумкин бўлган жой йўқ. Умуман олганда, чол қандай пайдо бўлган бўлса, худди шундай кўздан йўқолди.

Дарвозадан ичкарига кираётган Рустамнинг кўнгли хижил бўлди. Негадир чолни топиб, уйидан жой бергиси келди. Аммо тезда фикридан қайтиб, ўзича нимадир деб ғудранди-ю, қўл силтади. Лекин чолнинг нигоҳини бир зум бўлса ҳам ёдидан чиқаролмади. Унинг кўз қарашида қандайдир яқинлик, киши билмас риштами ёки кимгадир ўхшашликми бор эди. Бунга Рустамнинг ақли етмас, бу қарашлар кимга тегишли эканини ўйлаб тополмаётган эди.

Уйида хотини қовоқ-тумшуғи осилиб кутиб олди. Феруза Рустамнинг «Тинчликми? Нима бўлди?» деган саволига базўр жавоб бериб:

— Бугун яна акангиз келди, — деди. — Эртага эрталаб бориб учрашар экансиз. Бу масалага нуқта қўймасак бўлмайди, деяпти.

Хотинининг гапидан сўнг Рустамнинг ҳам қовоғи осилди ва оғир хўрсиниб:

— Яна нима гапи бор экан? — деди.

— Нима гаплигини мен қаёқдан билай? — фиғони ошди Ферузанинг. — Улушини олган бўлса, индамай юравермайдими? Атай қилгандай келиб айтганини қаранг. Телефон қилиб қўйса ҳам бўларди-ку! Йўқ, акангиз буни айтишга эмас, аҳволимизни томоша қилиш учун келган.

— Бўлди-и! — додлаб юборди Рустам. — Илтимос, бошқа гапирма. Ҳаммаси жонимга тегиб кетди. Эртага бориб, бу мавзуга нуқта қўйиб келаман. Бундан кейин бу масалада бошқа оғиз очма!

Феруза мум тишлагандай қолди. Шу тобда Рустам боя кўчада дуч келган чолнинг нигоҳини эслади. Сўнг унинг афтодаҳол уст-боши кўз ўнгидан ўтди ва:

— Ака-укаларнинг ўртасида оқибат кўтарилиб боряпти-ку, бегона чолга бало борми? — деди.

Бу гапга умуман тушунмаган Феруза:

— Нима?! — деди ажабланиб.

Рустамнинг жавоб бергиси келмади. Ҳеч нарса, дегандек қўл силтади-да, ошхона томон юрди.

* * *

Эртаси куни Рустам ишдан чиқиб, акаси Жамшиднинг уйи томон юрди. У акасининг дарвозахонасига яқинлашаётганида кечаги чолга кўзи тушди. Чол Рустамни кўриши билан нажоткори топилгандай у томон кела бошлади. Рустам чол билан ҳамсуҳбат бўлишни истамай, қадамини тезлатди. Чол ҳам қасдма-қасдига келиб Рустамнинг йўлини тўсди. У кечаги аҳволда, аввал айтган гапларини сўзма-сўз такрорлади. Бундан Рустамнинг жаҳли чиқди, аммо тилини тишлаб:

— Сизга нима керак ўзи? — деди.

Чол айнан шу саволни кутгандек:

— Ўғлимни деб оромимни йўқотдим. Илтимос, бир кечага жой бер, — деди.

Рустам унинг кейинги гапларига қулоқ ҳам тутмай, қия очиқ дарвозадан ичкарига қадам ташлади. Шу тобда чолнинг инграган овози эшитилди. Бунга эътибор қилмаган Рустам шахт билан бориб, акаси ўтирадиган хона эшигини тақиллатди. Эшикни очган янгасининг юзида балққан ним табассум зум ўтмай баҳор қуёши каби ғойиб бўлди. Сўнг қайниси билан совуққина саломлашиб, уйга таклиф қилди. Рустам акаси билан тил учида саломлашди. Бунга жавобан Жамшид бағрини кенг очди. Рустам ҳам ўлганининг кунидан акасига тақлид қилиб, қулочини ёйди. Жамшид ноодатий ҳолда Рустамни меҳмонхона томон етаклади. Акасининг бу иши Рустамнинг дилини оғритди. У: «Авваллари акамнинг оиласи билан бир дастурхон атрофида ўтираверардик. Энди бегонага ўхшатиб меҳмонхонага судраяпти», деб ўйлади. Унинг кўнглидаги гапни Жамшид уққандай:

— Ҳозир меҳмонхонада ўтирганимиз маъқул. Болалар гапимизни эшитмасин. Қани, тўрга ўт! — деди.

Рустам акасининг қистови билан икки қават кўрпача устида чордона қуриб ўтирди. Акаси унга яқин жойга чўккалади.

— Хўш, ишлар қандай? — деди Жамшид маъноли қилиб.

— Бўлади.

— Уйни қанчага сотдинг, — деди Жамшид ота уйини сотган укасини сўроққа тутиб.

Бу савол Рустамга ёқмади. Хаёлидан: «Уйни отам менга васият қилиб қолдирган бўлса. Қолаверса, ўтган ҳафта уйни сотсанг, менинг ҳам улушимни бер, деб ҳақ ундириб олгани камлик қилгандай яна сўраганига ўлайми? Қанчага сотдинг эмиш? Сизга нима фарқи бор?» деган ўй ўтди.

— Нега жимсан?

Акасининг сўроғи хаёлини бўлди. У энди уйғонгандек атрофга аланглаб:

— Йигирма бешга, — деди.

— Яхши. Хўш, энди бунча пулни нима қилмоқчисан?

— Аввал нариги уйимни созлайман. Таъмирталаб бўлиб қолган. Қолгани рўзғорнинг камини бутлашга кетади. Бу йил кичкинтойга тўй қилиш керак, — деди Рустам истар-истамас.

— Шаҳардаги уйни сотиб, ҳовлини чиройли қилиб қўйиш керак. Минг қилса ҳам ота маконимиз. Хўп… Тўйни ўша уйнинг пулига қилса ҳам бўлади. Лекин бу уйни сотмайсан. Билдингми, йўл қўймайман.

— Ака-а-а!

— Нима, ака?! Гапим гап, сотмайсан!

Бундан Рустамнинг баттар жаҳли чиқди. Унинг лаблари пирпираб:

— Ниятингиз нима ўзи? Сизга қанча керак, айтинг? — деди.

Унинг бу сўроғидан сўнг ним табассум қилган Жамшид:

— Ярмини. Йигирма бешни иккига бўлганда қанча бўлса, ўшанча, — деди.

Рустамнинг кўзи чиққудай бўлиб, акасига қаради ва:

— Ундай бўлса, эртага боринг, сўраган пулингизни санаб оласиз. Мижозлар тушки ўн бирларда келамиз, деган. Энди менга рухсат, акажон! Қани, омин! — деди.

— Ўтир.

Акасининг кескин айтилган бу гапидан сўнг Рустам беихтиёр ўрнига чўкди. Жамшид эса ўшандай баланд овозда давом этди:

— Мен сенга уйни сотмайсан, дедим. Эртага келадиган одамларга ҳам шу гапни айтаман. Сотган тақдирингда ҳам бирор чақасини сенга бермайман.

Акасининг бу гапидан сўнг Рустамнинг тоқати тоқ бўлди.

— Ака, — деди у ҳам овозини бир парда кўтариб, — аввал бошдан ниятингиз шу эканини билувдим ўзи. Билиб қўйинг, эртага бориб томоша кўрсатадиган бўлсангиз, акам эканингизга қараб ўтирмайман. Қонун мен томонда. Ҳалиям аҳволингизга ичим ачиб, сўраган пулингизни бермоқчи эдим.

— Шундай денг, Рустамбой! Биз сизга садақа сўрайдиган бўлиб қолибмиз-да, а? Айтиб қўяй, барибир, отамдан қолган уйни сотмайсан. Мен уларни соғинганимда ўша уйга боришимни, отамга қуйиб қўйгандай ўхшайдиган ўғлингни бағримга босиб қайтишимни биласанми? Билмайсан!.. Онаси!

Жамшид шундай деб аёлини чақирди. Сўнг эшикдан мўралаган аёлига қарата:

— Айтган нарсаларимни олиб кел, — деди.

Хотини индамай ортига қайтди-ю, зум ўтмай бир даста пул билан пичоқни олиб келиб, хонтахта устига қўйди. Жамшид аёли чиқиб кетиши билан укасига юзланди:

— Мана, бу мени рози қилиш учун берган пулларинг. Ол, менга бунинг кераги йўқ! Мен пул учун эмас, ота уйимизни қадрлаганим учун сотишдан қайтармоқчи эдим. Барибир, сотмоқчи экансан, йўлингга ғов бўлмайман. Фақат, — Жамшиднинг овози титраб кетди, — фақат аввал пичоқни олиб, мени бир ёқлик қилгин-да, кейин билганингча иш тут. Янгангга айтиб қўйганман, даъво қилмайди.

Рустам акасининг бу гапидан бир қалқиб тушди. Кейин унинг ер чизган кўзларига диққат билан тикилди ва беихтиёр кўчадаги чол ёдига тушди. Чақмоқдек ярқ этган фикрдан ўзи ҳам чўчиб тушди-ю, кўнглидагини тилига чиқариб юборди: «У отамнинг арвоҳи экан. Ҳа, кўзлари кимгадир ўхшайди дегандим, а?»

У шундай дея ўзини эшикка урди.

Рустам уйни сотиш ҳақида бошқа ўйламас, фақат отасини яна бир бор кўриш учун ойдин тунда ён-атрофга аланглаб, дуч келган томонга қараб югуриб борарди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 283 | Qo'shdi: #Yangilik, #habarlar, #uznews, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar, #news, #новости, #ahborot | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz