Инсон мияси муаммонинг фақат бир томонига қаттиқ эътибор бериб, бошқа жиҳатларини эътибордан четда қолдириши жуда оддий ҳол. Бу эса нотўғри қарор қабул қилишга сабаб бўлиши мумкин.
Бунинг олдини олиш учун психологлар Декарт квадратидан фойдаланишни тавсия этишади. Унинг моҳияти шундаки, қуйидаги 4 саволга жавоб бериш орқали муаммо ёки вазиятга турли томондан баҳо берилади:
1. Агар шу ишни амалга оширсангиз, нима фойда топасиз? (Ижобий қарорнинг фойдалари) 2. Агар шу ишни амалга оширмасангиз, нима фойда топасиз? (Салбий қарорнинг фойдалари) 3. Агар шу ишни амалга оширсангиз, нима зарар кўрасиз? (Ижобий қарорнинг зарарлари) 4. Агар шу ишни амалга оширмасангиз, нима зарар кўрасиз? (Салбий қарорнинг зарарлари)
Психологлар бу усулдан ёзма равишда фойдаланишни маслаҳат беришади. Сабаби, оғзаки шаклда ўзимизни алдаб қўйишимиз осонлашар экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|