TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол туманидаги «Сангзор-15» йўл патруль хизмати масканида Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «KIA BONGO» русумли автоулов тўхтатилиб, текширилганда автомашина юкхонасида 2 тонна 640 килограмм гўшт ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланди. Суриштирув давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган «KIA BONGO» ҳайдовчиси А. А. гўштни Тошкент шаҳридаги «Чорсу» бозорида сотиш учун олиб кетаётганлигини билдирган.
Қўланса ҳид таратаётган, рангида ўзгаришлар кузатилган, ачиган мазкур маҳсулот Жиззах шаҳридаги музхоналардан бирига жойлаштирилди. Касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида гўшт намуналари Жиззах вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги маркази лабораториясига топширилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.