Қадим замонда Абдусалом деган бир ҳалол инсон ўтган экан. Унинг яккаю-ягона фарзанди бўлиб, у боласини жуда яхши кўрар, еру-кўкка ишонмас экан. Кунлар, йиллар ўтиб бола катта пахлавон йигит бўлибди. Бир куни у отасига маслаҳат солибди:
– Эй, ота! Энди нима касб қилай?
Отаси:
– Эй, ўғлим. "Бўйнидан боғланган ит овга ярамас”, деган гап бор. Энди сен бир ҳунар ёки касбни ўзинг танла ва шунга меҳр қўй”.
Шунда ўғли:
– Энг яхши касб – ўғрилик бўлса керак, – дебди.
Отаси шунда :
– Майли ўғлим, ўғрилик бўлса ўғрилик-да. Қўшнимизнинг қўйини ўғирлаб кўрчи, – дебди.
Ўғли қўшни хонадондаги битта катта қўчқорни ўғирлаб олиб келибди.
Отаси хурсанд бўлибди ва:
– Ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз бир хафта уйдан чиқмай, шу қўйни мазза қилиб еймиз,- дебди. Хуллас, бир хафта мазза қилиб маишат қилишибди. Қўйни еб бўлгач, ўзларини тарозида тортишибди.
Ўғил бир хафтада уч килога озибди. Ота эса тўрт кило семирибди. Ўғил хайрон бўлиб отасига боқибди.
Ота кулиб :
– Эй, нодон ўғил! Билиб қўй, сен ўғирлаган қўйнинг пулини мен бир кун олдин қўшнига бериб қўйганман. Шунинг учун мен хотиржам семирдим. Кўрдингми, харом луқмада ҳаловат йўқ, еганинг ўзингга юқмайди, сен ўзингга ҳалол касб танла. Шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг хам обод бўлади, – дебди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|