Бу сирли воқеа ўтган асрнинг сўнгги йилларида содир бўлган. Ўшанда Россиянинг Кабардино-Болқор автоном округи ҳам молиявий инқирозни бошдан кечираётганди. Кўплаб давлат ташкилотлари, ўқув юртлари ёпиб қўйилди. Қишлоқлардаги одамлар шаҳарда тирикчилик қилиш ниятида оммавий тарзда қишлоқларни тарк эта бошлади.
«Тизиль» дараси ҳам худди шу Кабардино-Болқор округининг четида жойлашган. Дарага Кенделен қишлоғи орқали ўтиб борилади. Маҳаллий аҳоли вакиллари бу ерга кўп ташриф буюрган. Лекин сўнгги воқеалардан кейин одамлар дарага яқинлашишга қўрқадиган бўлишди. Нега?
Сабаби, кеч тушиши билан зулматни ёриб ўтиб дарада олов қутура бошларди. Оловдан таралган тутун кўплаб қишлоқларни чирмаб оларди. Олдинига одамлар ҳайрон бўлишди. Олов қаердан пайдо бўляпти? Ким ёқяпти? Ташландиқ дарага кечаси қайси шерюрак қўрқмасдан ташриф буюрди экан?
Маҳаллий мутахассислардан бири Виктор Николаевич Котляров кунларнинг бирида шу саволларга жавоб топиш илинжида дара томон йўл солди. Йўл-йўлакай Исхоқ исмли танишини учратиб қолди. Исҳоқ билан улар университетда бирга ўқишган. Кейинги вақтларда у чўпонлик қилиб қўй боқарди. Уни ҳам тунги олов қизиқтириб қолган экан. Котляровга ҳамроҳ бўлди.
Дара кўринадиган ерга яқинлашишгач, четроққа палатка қуришди. Лекин кейинроқ англаб етишдики, палатка қурилган ердан ҳеч нарсани кўриб бўлмас экан. Палаткани бузиб, қоялардан юқорига кўтарила бошлашди.
Шу тобда узоқдан яна ўша қутурган олов кўзга ташланди. Дара анча узоқ бўлса ҳам олов гўё шундоқ ёнларида юқорига ўрлаётгандек эди. Котляров эҳтиёт шарт дурбин олволганди. Дурбин орқали кузата бошлади. Шу маҳал у беихтиёр ранги оқариб, ортга тисланди. Исҳоқ ҳайрон бўлиб шеригига қаради. Котляров гапирадиган аҳволда эмасди. Кўрсаткич бармоғи билан ишора қилиб, олов тарафни кўрсата олди холос. Исҳоқ жонҳолатда унинг қўлидан дурбинни олди-да, дарани кузата бошлади. Не кўз билан кўрсинки, олов атрофида қандайдир кимсалар айлана қуриб олганча рақс тушарди. Одамлар жуда кўп эди. Лекин улар қишлоқ одамларига умуман ўхшамасди. Бўйлари жуда баланд ва ярим яланғоч эдилар…
Иккала эркак қандай пастга тушганларини билмай қолишди. Бир амаллаб уйга етишди-ю, тарқалишди. Эртаси куни эрта тонгда эса сал ўзларига келган бўлиб яна дарага йўл олишди. Мақсад битта. Ўша сирли одамларни кўриш ва бу жумбоқни ечиш.
Афсуски, дарада на олов, на одамларни кўришди. Ажабланарлиси, ҳар куни кечаси дурбин орқали ўша сирли оловни, ярим яланғоч, улкан одамларни кўришарди. Бироқ эрталаб улар ғойиб бўларди. Орадан маълум вақт ўтиб бу масалага Россиядаги кўзга кўринган парапсихологлар ойдинлик киритди. Улар айтишдики, дарадаги олов ва улкан одамлар нариги дунёдан ташриф буюрувчи руҳлар. Улар худди шу дарада қачонлардир яшаб ўтган одамларнинг арвоҳлари. Ўша одамлар тахминан ўрта асрларда шу ерда яшашган-у, кейин фожиали тарзда ўлим топишган. Ана энди улар ҳар куни кечқурун дарага тўпланиб, хурсандчилик қиишмоқда экан.
— Уларга яқин бориб бўлмайди, — деди олимлардан бири. — Чунки бу арвоҳлар ёвузликда тенгсиз. Фалокат босиб яқинлашган одам албатта ўлим топади. Ўлигини эса ҳаётда топа олишмайди. Чунки худди ўша ярим яланғоч ҳолатдаги арвоҳлар мурдани ҳам ўз дунёларига олиб кетишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|