«Айтишларича, ота-онанинг қарғиши беш авлодга татиркан, — дейди қозонлик Дмитрий Воробев. — қачонлардир бувим отамни қаттиқ қарғаган экан. Ишқилиб, бу қарғиш менинг болаларимга ҳам тегмаса деб қўрқаман…»
ЙЎҚОТИЛГАН БАХТ
Дмитрий бувиси ва бобосини эслаёлмайди. Шунинг учун кунларнинг бирида отасидан улар ҳақида гапириб беришни сўради. Ота узоқ ўйга толди. Сўнгра тилга кирди.
— Мен бу тўғрида бир марта гапираман. Бошқа сўраб юрмагин!..
Бу воқеа Николай мактабни тугатган йили содир бўлганди. Битириш кечасига бориши лозим эди. Синглиси Галя ҳам эргашди. Уерда Николай кўпроқ ичиб юборди. Синглисини ширакайф синфдошларидан учтаси мажбурлаб нариги хонага олиб кириб кетишди. Николай пайқамади. Орадан бир соатлар ўтиб, Галя юбкаси йиртилган ҳолда қон йиғлаб турарди. Шунда ҳам Николай уч безорини калтаклаш ҳақида ўйлаб кўрмади.
Уйга келишгач, биринчи бўлиб онаси йўлини тўсди.
— Сен ҳали шунақамисан? — деди у. — Синглингни ҳимоя қила олмадингми?.. Йўқол, бу уйда сенга жой йўқ! Худоё, бир умр бахтсиз бўлиб ўтгин!..
Николай шу заҳоти нарсаларини йиғиштирди-да, уйдан чиқиб кетди. Қулоғида эса, онанинг сўнгги сўзлари ҳамон жаранглаб турарди…
ОМАДСИЗЛАР
Николай ҳаётини қайтадан бошлашга кўп уринди. Лекин ҳар сафар омад ундан юз ўгираверди. Биринчи хотини оғир касаллик туфайли оламдан ўтди. Иккинчиси ташлаб кетди…
Тўғри, Дмитрийнинг отаси сўнгги хотини билан узоқ вақт бирга яшади. Фақат буни ҳаёт деб бўлмасди. Хотини қачон қараса, уни омадсизликда, бўшликда айблар, бошига тинимсиз таъна тошларини отгани-отган эди.
— Тўғри, — дерди аёл дугоналарига. — Николай ичмайди, бегона аёллар билан юрмайди. Лекин омадсиз. Димаям отасига тортган!..
Дмитрий бу гапни эшитиб қотиб қолди. Ҳа, отасининг омадсизлигини, топиш-тутиши яхши эмаслигини, қачон қараса, кўнгилсизликлардан боши чиқмаслигини яхши биларди. Наҳотки, шу нарса Диманинг ўзига ҳам ўтган бўлса?..
Шундай бўлиб чиқди ҳам. Дмитрий институтга кира олмади. Армияга кетди. Беш ой хизмат қилмай, уни уруш кетаётган ерга жўнатишди. Ўша ёқдан Дмитрий оғир яраланиб қайтди…
Тинч ҳаётда ҳам унга омад кулиб боқмади. Уйланди. Бир қиз кўрди. Кунларнинг бирида шахсий машинасида оиласи билан кетаётиб, қарама-қарши томондан келаётган машинага бориб урилди. Қизчасининг мияси қаттиқ чайқалди. Суд органлари ҳам айбни Дмитрийнинг ўзига қўйишди. У қизини даволаш учун елиб-югурди. Бахтга қарши, банклар ҳам қарз беришдан бош тортишарди. Ҳеч қанча ўтмай, ишдан ҳам ҳайдалди. Сал қурса, хотини ташлаб кетаёзди. Ялиниб-ёлвориб зўрға олиб қолди…
УМИД
Николай Захарович яшаб ўтган Прохоровкадаги уй деярли ташландиқ ҳолга келиб қолганди. Фақат атрофида ўрдаклар, ғозлар айланиб юришини айтмаса, зоғ учмайди…
Дима қўрқа-писа калиткани очди. Очди-ю… Тош қотди. Рўпарасида ўзи умрида кўрмаган, ўша… Отасини қарғаган бувиси Надежда Петровна турарди.
— Буви? — эшитилар-ешитилмас сўради Дима.
— Ҳа.
— Мен… Дмитрийман… Ўша… Николайингизнинг ўғлиман…
— Нима?..
Кампир йиғлай-йиғлай уни ичкарига бошлади. Икковлари узоқ ҳасратлашиб ўтиришди.
— Мен аҳмоқ эканман, — деди Надежда хола ҳамон йиғлашдан тўхтамай. — Биттагина боламни қарғадим-а… Биттагинамни ҳайдаб солдим-а!.. Мана энди бир ўзим қоли-иб, афсус-надоматларда ўтирибман, болам!..
— Буви, ўша қарғишингиз менгаям тегди, шекилли, — кўзларига ёш олди Дима. — Бошим омадсизликдан чиқмаяпти… Қайтиб олинг қарғишингизни, болаларим бор!..
Кампир оғир хўрсиниб қўйди.
— Болам, ўзим ҳам шунинг ҳаракатида юрибман…
Кампир ҳақиқатан қарғишини қайтиб олиш, гуноҳларини кечиришни Худодан сўраб ўн беш чақирим узоқликдаги мачитга қатнар, ёмғирми-қорми, қараб ўтирмай, бораверар экан…
Шу куни неварасини ёнига олиб, яна мачитга борди. Узоқ вақт тавба қилди. Сўнгра ташқарига чиқишди. Қарашса, оёқларининг остига бир машина келиб тўхтади.
— Келинглар, Прохоровкагача олиб бориб қўяман!..
Бу Дима учун биринчи омад эди.
— Ишқилиб, бундан буён фақат омад кулсин-да! — деди у бувисини маҳкам қучиб.
Буви ва невара машинага ўтиришди-ю, қийналмайгина қишлоққаетиб олишди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|