— Мен авваллари арвоҳларга, мистикага ишонмасдим, — дейди Россиянинг Свердловск вилоятида яшовчи Мария Аксенева. — Аммо хато қилибман. Бошимдан бир иш ўтдики, сал қурса, ўзим ўлим топаёздим. Хайриятки, худо асради…
Ҳа, биз эрим иккимиз Свердловск вилоятидаги чекка бир қишлоқдан уй сотиб олдик. Уй ташқаридан ҳам жуда гўзал кўринар, таъмири мақтовга лойиқ эди. Қолаверса, эрим ветеринар бўлгани боис шу қишлоққа ишга юборишганди. Хуллас, биз хурсандчилик билан янги жойда, ажойиб ҳовлида яшай бошладик. Бироқ қувончим узоққа чўзилмади. Кунларнинг бирида ярим кечаси даҳшатли манзарага гувоҳ бўлдим…
Эримни қишлоқнинг нариги четидаги одамлардан бири олиб кетганди. Сигири бўкиб қолибди. Мен унинг келишини кутиб ўтирмай, ухлашга ётдим. Билмайман, аксига олгандек ҳадеганда ухлаб қола олмадим. Хаёлимга қанақадир хаёллар ўрлайдими-ей, хона ичида нималардир тиқир-тиқир қиладими-ей…
Аёлман, қўрқа бошладим. Қўрқув қаддимни кўтариб ўтиришга мажбур этди. Шу тобда девордаги қип-қизил доғга кўзим тушди. Йўқ, бу доғ эмасди. Қоннинг ўзгинаси эди. Қон айланасига тахминан 20 сантиметрлар ҳажмга эга бўлиб, аста пастга оқиб туша бошлади.
Мен адо бўлаёзгандим. Даст ўрнимдан туриб чироқни ёқишга тутиндим. Афсуски, ўрнимдан қўзғала олмасдим. Девор бўйлаб пастга оқиб тушаётган қонга даҳшат аралаш тикилганча йиғлардим. Устига-устак димоғимга қоннинг ёқимсиз иси урилиб, кўнглим ағдариладиган каби безовталана бошладим…
Бу ҳам ҳолва экан. Орадан бир неча ўн сониялар ўтиб-ўтмай, қон оқишдан тўхтади. Диаметрини янада кенгайтириб, девордан ажралиб чиқди ва катта тезликда одам шарпасига айланди. Қаршимда… Йўқ, шифтдан пастда узун бўйли, юзлари чўзинчоқ одам шарпаси муаллақ турарди. У ўнг қўлини мен томонга чўзганча чайқалиб-чайқалиб оларди. Бу арвоҳ эканини аллақачон пайқагандим. Фақат қўрқув мени қимирлашга қўймасди. Гўё қимирласам, тепамдаги арвоҳ келади-ю, мени бўғиб ўлдирадигандек туюларди. Даҳшатлар исканжасида дағ-дағ титрардим холос.
Билмайман… Бу ҳолат қанча вақт давом этди. Кейин нималар бўлди…
Ҳеч нарсани эслай олмайман. Кўзимни очганимда, тепамда эрим турар, унинг ёнида девормиён қўшнимиз Настя хола кўз ёш тўкарди…
Чамаси, мен ҳушимдан кетган эканман…
— Арвоҳ… Қани арвоҳ? — зўрға шивирлаб сўрадим. — А-анави… Девордаги қон…
— Ҳаммаси тушунарли, — деди Настя хола ёнимга чўнқайганча ўтириб бошимни силаркан. — Сизларниям ўша ярамаснинг арвоҳи безовта қила бошлабди.
— Кимнинг арвоҳи? — сўрадим эримга жавдираб қараб олгач. — Ким ўзи у?..
Настя хола айтиб берди. Айтишича, бу уйда бир неча ўн йиллар олдин турмадан қочган каллакесар эркак яшаган экан. Жимгина яшаш ўрнига бир куни икки ҳовли наридаги Валерия исмли кампирнинг 12 яшар неварасини уйга олиб кириб номусини булғабди. Шубҳасиз, бу маразлиги жавобсиз қолмабди. Қизалоқнинг отаси бокс бўйича вилоят чемпиони, бунинг устига икки марта муштлашиб қамалган экан. Фожиадан хабар топган-у, келиб каллакесарни ётоқнинг ичкарисида сўйиб ташлаган. Кейин эса қонга ботган жасадни олиб деворга ишқалайверибди, ишқалайверибди. Сўнгра мурдани томорқага олиб ўтибди-ю, ёқиб юборибди…
Ўшандан бери шу ҳовлини икки марта сотиб олишган. Лекин бир ҳафта ҳам яшамай, кетиб қолаверишган. Улар ҳам тунлари девордан қон оқиб, кейин арвоҳ қиёфасига киришини айтиб беришибди…
Ҳа, азизим, мен ҳам ортиқ бу касофат ва хосиятсиз уйда қолишни хоҳламасдим. Тез орада уйни бошқа бировга сотиб келган еримизга жўнаб қолдик.
Сотиб олган одам уйни бузиб, бошқатдан қуришини айтди. Шундай қилса, арвоҳ безовта қила олмасмиш. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|