Тўлиқ исми шарифи: Пронин Олег Юрьевич Туғилган вақти: 1967 йил Жиноят оламидаги усули: Маньяк
Очиғи, мен ундайларни мана шу қўлларим билан бўғиб ташлаган бўлардим. Ҳатто, жавобгарликдан ҳам қўрқиб ўтирмасди. Афсуски, иложи йўқ. Майли, ҳарқалай қўлимдан у ҳақида очиқ-ойдин ёзиш келади-ку! Шунинг учун бу жиноятчинининг ҳақиқий исми шарифини ҳам сир тутиб ўтирмайман…
Қисқача таржимаи ҳоли
У онаси билан ёлғиз яшарди. Айтишларича, отаси бошқа аёлни деб оиласидан воз кечган экан. Лекин Пронин ҳамма қатори боғчага, кейин мактабга борди. Ҳаёти тенгқурлариники каби осуда, бахтга қоришиқ эди. Кунларнинг бирида нима бўлди-ю, у яшаб турган уй ёниб кетди. Ҳаммаёқ алғов-далғовга айланди. Шўрлик онаси азбаройи қўли юпқалигидан Пронинни интернетга беришга мажбур бўлди. 1983 йили ўрта мактабни тамомлагач, авточилангар бўлиб ишга жойлашди. 1986 йили уни армия сафига чақиришди. Ҳарбийда бўлинма командири бўлди, бир нечта мақтов ёрлиқлари ҳам олди. Ҳарбийдан қайтгач, алоқа бўлимига ҳайдовчи бўлиб ишга кирди, уйланди. Ўғилли бўлди…
Тақдир экан, 1998 йили хотини билан ажрашди. Ажрашди-ю, тақдири буткул ўзгариб кетди.
Иккинчи марта у турмуш қурган аёлнинг 9 яшар қизчаси бор эди. Шу уйда хотинининг жияни ҳам яшарди. Бир куни Олег ўша йигитчадан дўконга чиқиб ароқ олиб келишини тайинлади. Ўсмир чиқиб кетгач эса, 9 яшар ўгай қизининг номусига тегди. Қизалоқ аранг унинг қўлидан чиқиб ташқарига қочди. Лекин кеч эди. Олег бу қизалоқнинг умрини хазонга айлантириб бўлганди.
Бу ҳам етмагандек, Пронин жиноятларини беркитиш мақсадида қонюқи чойшабларни ювиб кўрди. Фойдаси бўлмади. Хотинининг жияни олиб келган ароқ элтибди. Ухлаб қолди. Жиноятчини кейинроқ милиция ходимлари уйғотиб бўлимга олиб кетишди.
Салом, турма!
Бу жинояти учун Пронинни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этишди. Жазони интизом кучайтирилган колонияда ўташи белгилаб қўйилди.
Умуман олиб қараганда, бу жиноят тури билан қамалган маҳбусларни колониядагилар унчалик хуш кўришмайди. Шунинг учун бўлса керак, Пронин колонияда ҳам тек ўтира олмади. Ҳали айтилган ишни бажаришдан бош тортди, ҳали ким биландир муштлашди. Кимнингдир шахсий буюмини ўғирлаб жазо муддати оширилишига сабабчи бўлди. Хуллас, ўшанда колониядагилар уни фирибгар, тулкидек айёр, сотқин сифатида таърифлашар, қўйиб берса ўлдириб юборишга тайёр эди.
Турмадаги тўй
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ўша айёрлиги Пронинга ёрдам берди. У жазо муддатини ўташ жараёнида бир аёл билан хат ёзишиб, ваъдалашди. Ўша аёлга уйланди ҳам…
Кўпчилик ҳайрон эди. «Бу аёлнинг эси жойидами ўзи? — дейишарди ўзаро. — Келиб-келиб жиноятчи, маньякка турмушга чиқди-я! Нега? Жиноятчини тушунса бўлади. Текин овқат, учрашув, висол, иссиқ меҳмонхонада озми-кўпми вақт ўтказади. Унга бошқа нарса керак эмас…»
Хуллас, 2011 йилга қадар хотини билан тез-тез учрашиб турди. Шу йили Пронинни озодликка чиқаришди.
Дангаса эр
Октябрь ойида турмадан озод бўлган Пронин хотини Надянинг хонадонига қадам қўйди. Аёл ўзида йўқ мамнун эди. Хуурсандлигидан югуриб-елиб эрига янги кийимлар, пойафзал олиб берди. Кўнгли тусаган овқатларни пишириб чарчамади. Орадан кунлар, ойлар ўтаверди. Пронин эса ҳануз Надя ишлаб топган пуллар эвазига яшашда давом этар, бирор арзирли иш топиб оила боқиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади.
— Илтимос, бирор иш топайлик, сизга — дерди гоҳида Надя. — Бир ўзимга рўзғор тебратиш оғирлик қиляпти.
— Мен ўн икки йил турмада ўтирдим, — деди кўзини лўқ қилиб Пронин. — Энди маълум вақт дам олишим керак. Бунга ҳақим бор…
Қаранг, ўшанда Прониннинг қўл телефони ҳам йўқ эди. Турмадан озод бўлган маҳбус эса тез-тез тегишли ташкилотларга ҳисоб бериб туриши лозим. Аламдан куйиб кетса-да, Надя эрига ўз телефонини берди.
Бу ҳам ёрдам бермади. Ишсизлиги етмагандек, энди Надяни калтаклашга одатланди. Бу хонадондан жанжал аримай қолди. Шундай кунларнинг бирида Пронин Надяни ташлади-ю, онаси яшайдиган ҳовлига йўл олди.
Навбатдаги жиноят
Онасининг хонадонига келиб ҳам Олег ишлаб пул топиш хусусида бош қотирмади. Кун бўйи ҳовли кезиш, ичкилик ичиш билан вақт ўтказди…
Сўнгги бор синглисиникига борганди. Синглиси ишда, подъезд эшиги кодланган экан. Рўпарадаги ўриндиққа ўтирди-ю, сигарет тутатди. Шу пайт эшик очилиб, ичкаридан Даша исмли жажжи қизалоқ кучукчасини етаклаб чиқиб қолди. Олег унга тикилганча жим ўтираверди. Қизалоқ сал ўтмай қайтиб ичкарига кириш учун эшик кодини терди ва эшикни очиб подъездга қадам қўйди. Ана шунда Олег бир ҳатлаб қизнинг ортидан ичкарига кириб олди ва куч билан қизалоқни қучоқлади.
— Овозингни чиқарма, — хириллаб Дашанинг томоғидан бўғди Пронин. — Миқ этсанг, ўласан! Кийимларингни еч!..
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Олег номуси булғаниб, бир аҳволга келган Дашани ташлаб ташқатрига қочди. Маълум бўлишича, юқори қаватдаги квартиралардан бирининг эшиги очилиб кимдир пастга туша бошлаган экан.
Иккинчи уриниш
Бу сафар Олег улгурди. Кўздан панароқ, узоқроқ жойларгача югуриб бўлса-да, етиб олди. Яқин орадаги дўконга кириб бир шиша пиво харид қилди ва шишани қўлида ўйнатганча кеч қоронғи тушгунга қадар кўчаларда сайр қилди. Аслида шунчаки сайр қилмади. Зулмат тушиши, ёлғиз қиз йўлидан чиқишини кутди.
Ана, қоронғилик қаъридан яна бир тўққиз ёшлар оралиғидаги қизалоқ уйи томон кела бошлади. Пронин билардики, энди подъезд ичкарисига кириш хавфли. Шу сабабли қизчанинг йўлини тўсди.
— Ҳозир мен билан ҳов анави пана ерга борасан, — деди Пронин қизчанинг томоғига пичоқ тираб. — Товуш чиқарсанг, ўлдим деявер!..
Хайрият, бу гал ниятига етолмади. Қизалоқнинг номусига тегиши арафасида шундоқ тепасидаги дераза очилиб, бегона эркак ташқарига чиқа бошлади.
Олег жонҳолатда қочди. У ҳақиқатан тез чопарди. Эркакка етказмай, онаси яшайдиган уй тарафга югураверди ва таниш хонадон рўпарасида тўхтади.
Пронинни қувлаган эркак йўқ эди. Сал кўнгли тинчланиб, аста ичкарига кирди.
Телефон можароси
— Менинг қўл телефоним йўқ, — деди уйга кирибоқ кекса онасига. — Сотиб олишга пул керак.
— Вой, бугун пенсиямни олгандим, — дея ўғлининг елкасига қоқди она. — Қанча тураркан ўша телефон ўзи?
— Мен кундузи биттасини танлаб қўйганман. Жуда менбоп. Атиги уч минг рубл тураркан.
— Уч минг рубл?.. — бу гапни эшитган она сал қурса ағдарилиб тушаёзди. — Менда мунча пул йўқ, болам!
— Нима?.. Ҳали мендан уч минг рублни қизғонасанми? Э, уйинг ҳам бошингда қолсин!..
Аламига чидолмаган Пронин зарда билан эшикни ёпди-ю, ташқарига чопди…
Эҳ, бу тун ҳаётида сўнгги сайр эканини билмаганди. Ҳали бир мавзе юрмай милиционерларнинг назарига тушди. Тўхтатиб ҳужжатларини текширишди. Сўнгра бир-бирларига кўз қисганча куч билан қўлларини қайириб кишанлашди ва бўлимга олиб кетишди.
Олег Пронин анчадан бери қидирувда эди. Учта номусга тегиш жиноятини бўйнига қўйишди. Суд Пронинни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|