1. Денгиз қароқчилари одамзод денгизда ҳаракатлана бошлагандаёқ пайдо бўлган.
2. Кемани қўлга олиш учун қароқчилар ўз кемасида катта тезликда бориб ўлжа кемасига урилган.
3. Васко да Гама исмли кашфиётчи денгизчи ўз даврида ҳинд ва араблар кемаларини ўта шафқатсиз усуллар ёрдамида қўлга олган.
4. Қадимда кўпчилик қароқчиликни тирикчилик манбаига айлантирган. Аниқроғи, касбга айлантирган. Улар тинч аҳоли вакилларини қўлга олиб кейинчалик қул бозорда сотган.
5. Қароқчилар ҳамма даврлар ва ҳудудларда бўлган. Масалан, берберлар бир неча аср Европани қўлида тутиб тура олган. Ҳатто, Америкага ҳам ҳужум қилиб кўрган. Лекин америкаликлар қаттиқ қаршилик кўрсатишган. Берберлар уларни ўзига бўйсундира олмаган.
6. Кўпчилик қароқчилар исми ўрнида лақабдан фойдаланган. Бу қароқчига суд таъқибидан қочишда ёрдам берган.
7. Баъзи қароқчилар қароқчиликни ташлаб қиролликлар хизматига ҳам ўтиб кетган. Масалан, қароқчи Френсис Дрейк Англия вице-адмиралига айланган.
8. У қироличанинг буйруғига кўра испанлардан ортиқча деб топилган кемаларни, олтин ва кумушларни тортиб олган. Жангларнинг бирида Англия учун икки йилга етадиган пул келтириб қироличанинг юксак мукофотига сазовор бўлган. Елизавета уни рыцарлик унвони билан сийлаган.
9. 3500 йил олдин Яқин Шарқда тевкрлар деб номланган денгиз қароқчилари машҳур бўлган. Улар сони шу қадар кўп, ўзлари шу қадар кучли ва уддабурон, моҳир эдики, катта-катта давлатларга жиддий хавф сола билган. Аммо кунларнинг бирида Грециядаги бир нечта шаҳарлар бирлашиб, қароқчиларни йўқ қилган.
10. Халқлар орасида шундай афсона юради. Қадимда қароқчилар бир кўзини қора ниқоб билан беркитган ҳолда юраркан. Бу унинг кучлилигидан дарак бераркан. Аслида ундай эмасди. Қароқчилар кўзи оғриса, ёки кўзи оқиб тушган бўлса биров кўрмаслиги учунгина қора мато танғиб юрган.
11. Баъзи давлатлар ўз даврида қароқчиларга патент ҳадя қилган. Демак, улар қонуний қароқчилар сифатида тан олинган. Патент эвазига улар денгизда ўзга давлатлар кемаларини қўлга олиб бор бойлигини патент берган давлат ҳукмдорига топширган.
12. Қароқчилар одам оёғи етмас оролларга тез-тез қуёнлар, эчкиларни қўйиб юборган. Бу ишни кимларнингдир кемаси ҳалокатга учраса-ю, шу оролда маълум вақт яшашига тўғри келса, очдан ўлмаслиги учун амалга оширишган.
13. Савдогарларнинг кемалари одатда қароқчиларга жангсиз таслим бўлган. Қароқчиларнинг шафқатидан умид қилишган. Баъзан бу иш ҳақиқатан савдогарларга фойда берган.
14. Қачонлардир «Қора соқол» лақабли қароқчи Эдвард Тич савдогарларнинг кемасига яқин бориб ҳам ўтирмаган. Чунки унинг қанчалар қудратга эга эканини, шафқатсиз ва қонхўрлигини дунё билган. Савдогарлар узоқдан унинг қора байроғини кўргандаёқ ўзлари ўша ерга оқ байроқ кўтарган ҳолда бориб таслим бўлган.
15. Қароқчилар қўл остидагиларга денгизда спиртли ичимлик ичишга рухсат бермаган. Агар кимнингдир ичкилик ичаётганини кўришса, тириклай денгизга чўктириб юборишган.
16. Африканинг Сомали давлатида 2014-2015 йиллар қароқчилик гуллаб-яшнаган. Одамлар қароқчиларга пул тўлаб турган. Ҳозир Гвинея бўғози атрофида ҳаракатланувчи қароқчилар дунёда энг хавфли ҳисобланади.
17. Бартоломью Робертс исмли қароқчи уч йил ичида 400 тадан ортиқ кемани қўлга кирита олган.
18. Бизнинг даврда кема устига қароқчилар байроғини илиш оғир жиноят ҳисобланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|