TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Арманистон собиқ ички ишлар вазири ўз жонига қасд қилди…
Арманистон собиқ ички ишлар вазири Айк Арутюняннинг жасадини Ереван яқинида жойлашган Бжни қишлоғидаги дала ҳовлисидан топишди. Собиқ вазир бош қисмига жанговар ўқ келиб тегиши оқибатида ўлим топгани аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатди.
Айк Арутюнян Арманистон ички ишлар вазири сифатида 1999-2003 йиллар оралиғида фаолият юритган. Собиқ президент Роберт Кочерянга қарши қўзғатилган жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатмалар бераётганди.
Гап 2008 йил 1 мартдаги воқеалар устида боради. Ўшанда Арманистон биринчи президенти Левон Тер-Петросян тарафдорлари оммавий митинг ташкил этган. Полиция ва митинг иштирокчилари ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган, 250 киши яраланган. Митинг иштирокчиларига қарши куч ишлатиш ҳақида эса Кочерян буйруқ берганди. Ҳозирги вақтда Кочерянга қарши худди ўша воқеалар доирасида жиноят иши очилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Арутюнянни кимдир қўрқитган ва бу қўрқитув жонига қасд қилишга мажбур этганини тахмин сифатида илгари суришмоқда.