TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳарбий хизматга чақирилганига 4 ой бўлган тожикистонлик аскар ўзини осиб қўйди. Нега?..
Бу фожиа 21 ёшли Рамазон Ғаниев бир ҳафтага таътил олган кунлари содир бўлди. У асли душанбелик бўлиб, Хатлон вилояти Хамадоний туманидаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётганди. Яхши хизмат қилгани учун унга бир ҳафталик таътил берилганди. Аскарнинг жасадини Душанбинка дарёси соҳилида арқонга осилган ҳолда топишди. Бир ҳафтадан кейингина жасаднинг шахсини аниқлашга муяссар бўлишди.
Айтишларича, Рамазон тиббиёт коллежини тугатиб, университетга ўқишга кирмоқчи эди. Аммо армия сафига чақириб қолишган. Қўни-қўшнилар уни жуда билимли тиббиёт ходими сифатида хотирлашди. Рамазон кимга тиббий ёрдам зарур бўлса, доимо ҳозир-у нозир экан.
Расмий маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, кейинги йилларда Тожикистондаги ҳарбий қисмларда аскарларни «дед»лар, командирлар қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб кетганди. Оқибатда кўпчилик аскарлар бир умрга ногирон бўлиб қолган ёки ўз жонига қасд қилган. Масалан, 2014-2016 йиллар оралиғида шундай шафқатсиз босимга учраганлар сони 60 нафардан ошиб кетган. Уларнинг 11 нафари жонига қасд қилган. Фақат 2018 йили ҳарбий соҳада жиддий ислоҳотлар ўтказилгачгина, шу тахлит фожиалар сони кескин камайган.