1. Тилла балиқ ультрабинафша ва инфрақизил нурларни баравар қабул қилади.
2. Парагвайда икки шахснинг дуэлга чиқишига қонун йўли билан рухсат этилган. Фақат бунинг учун иккала томон ҳам қон топширувчи донор сифатида касалхонада рўйхатда туриши керак.
3. 8 синфда Элвис Пресли мусиқа фанидан зўрға «3» га ўқиган.
4. Лимон таркибида қулупнайга нисбатан кўпроқ шакар мавжуд.
5. Қуёш ҳар йили 360 миллион тонна вазн йўқотади.
6. Тўрт ёшли болаларнинг аксарияти бир кунда катталарга ўртача 400 та савол беради.
7. Ер юзи аҳолисининг 10 дан 9 нафари шимолий ярим шарда яшайди.
8. Лос-Анжелесда туб аҳолига нисбатан автомобиллар кўпчиликни ташкил этади.
9. Кирланган қор тозасига қараганда тезроқ эрийди.
10. Гиннес рекордлар китоби кутубхоналардан кўп ўғирланиши сабабли Геннес рекордлар китобига киритилган.
11. Икки миллард одамнинг фақат бир нафаригина 116 йил ва ундан кўпроқ умр кўради.
12. Ямайка оролидан жами 120 та дарё оқиб ўтади.
13. Леонардо да Винчи бир вақтнинг ўзида битта қўл билан сурат чизган, иккинчи қўли билан хат ёза билган.
14. Қурбақа кўзлари очиқ ҳолда овқат ея олмайди.
15. Австралия ер юзида амалдаги вулқонга эга бўлмаган ягона давлатдир.
16. «Мальборо» сигарети қутисига сурати туширилган шахс ўпка саратонидан вафот этган.
17. Энг кўп калорияга эга мева бу авокадодир.
18. «Youtube»даги видеороликлар, суратларни томоша қилиш учун минг йил ҳам камлик қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|