Seshanba, 31.12.2024, 00:37
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 6
Mehmon: 6
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 20 » ҚАРҒИШНИНГ ҚОРА КУЧИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

09:30
ҚАРҒИШНИНГ ҚОРА КУЧИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Мадамин ҳали ёш эди. Фарзанд орзу-ҳавасини кўришга ҳақли эди. Лекин элликка кирмай тўшакка михланди. Ҳар кўзгуга боққанда пешонаси тўла ажинни, деярли жонсиз оёқларини кўради-ю, беихтиёр йиғлаб юборади.

У билади. Ҳаммасини англаб туради. Фақат… Дардини ҳеч кимга айта олмайди…

* * *

Қиш кирди дегунча Мозорқишлоқ йигитларига Худо беради. Носир тракторчиникига бир-бир оқиб келаверишади. Баҳордан бери далада тер тўкиб чарчаган йигитлар фақат қиш фаслидагина енгил нафас олиб, гаштак деб аталмиш кичик маросимни бошлашади.

Гаштакнинг қоидаси оддий. Навбати билан бир кун ош, бир кун шўрва қилинади. Ичкиликни эса ҳар ким ўзи билан, таъбига қараб олиб келаверади.

Айниқса, ичкиликка бошқалардан кўра Мадамин ҳавасмандроқ. Йиғди-йиғди ҳам қилиб ўтирмайди. Чўнтагида мириси қолмаса қолмайдики, аммо гаштак ичкиликсиз ўтмаса дейди…

— Қани, ош олдидан элликта-элликта олайлик, Қўчқор! — Мадамин йил бўйи хирмонда пахта ташишдан бўшамайдиган синфдошини туртди. — Анавиларни қўявер! Улар бизга ўхшаб ичса, бўкиб ўлади!

Қўчқор кула-кула Мадамин қўйнидан олиб стол устига қўйган бир шиша ароқни бир-икки силтади-да, қопқоғини очиб пиёлаларга қуйди.

— Анави жияним Нусрат жуда жонга тегди-да! — дея афтини бужмайтирди Мадамин. — Нуқул хотинимминан айтишгани айтишган. Нима қилсам экан-а?..

Қўчқор пиёладаги ароқни паққос туширди-да, газагига тўғралган пиёздан чайнаб, қўл силтади.

— Жиянинг туппа-тузук бола-ку! Айб хотинингнинг ўзидадир-да!

— Гап деб гапиравераркансан-да сенам! — Қўчқорни уришган бўлди Мадамин. — Ҳалима уни болалигидан оқ ювиб оқ тараган. Киригача ювса, овқатини пишириб олдига қўйса… Тағин нима қилсин?..

— Собир бобоминан, Суйди момо жиянингни ер-кўкка ишонмайди. — деди Қўчқор жиддий тортиб. — Қўй, қаттиқ тегма болага!.. Катта бўлса қуйилиб қолар. Тағин ота-онанг оғриниб қўймасин!.. Ма, манавини ичвор, енгил тортасан!..

— Тўғри, лекин шу етимчани ота-онам эркалатаверишига ғашим келади, ошна! Борсин ота юртига! Бу ерда пишириб қўйибдими? Ҳали ўғлим катта бўлса, қаерга жойлаштираман уни? Нусратга қоладими ҳаммаси?..

Қўчқор синфдошининг муддаосини тушунди. Бироқ орада гап қочмаслиги учун тилини тийиб қўя қолди.

 * * *

Гаштакдагилар хуфтонга яқин тарқалишди. Кайфи таранг Мадамин Қўчқорнинг ҳай-ҳайлашига-да қарамай, гандираклаганча ҳовлисига кирди-да, бир муддат чол-кампирларнинг хонасига разм солди. Уй чироғи ёниқ, ичкаридан Нусратнинг хандон отиб кулгани қулоққа чалинарди.

— Хунасанинг боласи! — дея уй томон юрди Мадамин. — Очиб қўйибдими кулади?.. Ҳозир кирай!..

Ҳали эшикка етиб улгурмай хотини Ҳалима пучуқ (бу аёл болалигида эшакдан йиқилган ва бурни синиб кетган-у тузалгандан сўнг пучуқнамо қиёфага кириб қолган экан) пилдираганча келиб унинг йўлини тўсди.

— Менга қаранг, дадаси, — аста Мадаминнинг қулоғига шивирлади у. — Боя кир юваётгандим. Анави Нустар песингиз кимминандир кесак отиб ўйнаётганакан. Кесаги нақ тоғорамга келиб тушса бўладими… Жон-поним чиқиб кетаёзди. Э, бир адабини бериб қўймасангиз бўлмайди шекилли. Жа ҳаддидан ошиб кетди бу кўрнамак!

— Шунақами? — гезарди Мадамин. — Бўпти, сен… Уйга киравер, ўзим масаласини ҳал қиламан!..

Ҳалима пучуқ қандай пилдираб келган бўлса, шундай ҳолатда ўз уйига кириб кетди!..

* * *

Собир бобо етмишдан ошган. Соқоли кўксига тушади. Пешона-бўйинларига тушган ажинлар ҳаётнинг ғам-андуҳларини кўпроқ тортганидан дарак берса-да, кўзларининг ҳануз чақнаб туриши бу ғамларга банди бўлмаганини айтиб турарди.

Қария ўғлининг мастлигини эшик очишидан пайқади ва ўрнидан қўзғалиб йўлини тўсди.

— Кирма, болам, кирма! Фаришталар қочади! Кирма! Эрталаб ҳушёрлигингда кирасан!

— Э, ота мунчаям тергайвермасангиз-а? — отага ўдағайлади Мадамин. — Ўтиравермайсизми жойингизда?..

— Вой, болажоним, — ўғлининг феълини яхши билган учун Суйди момо елкасидан силаб-сийпаб ўтқазишга тутинди. — Кел, бир пиёла иссиқ чой ичгин, кайфинг тарқайди!

— Нимага манави арзандангиз ўрнидан турмайди? — Нусратни кўрсатиб бақирди Мадамин. — Вей, ёпишиб қолганмисан тўшакка?

Ўн беш ёшли Нусрат тоғасининг дағдағасидан қўрқиб аста ўрнидан турди ва бурчакка туриб олди.

— Нега қотиб қолдинг? Хода ютганмисан? Сўрашмайсанми?..

Болакай бош эгганча келиб Мадаминга қўл чўзди. Тоға эса сўрашиш ўрнига унинг қўлидан бир силтаб ўзига тортди-ю, юзи аралаш тескари шапалоқ тортиб юборди.

Нусрат полга қулади ва йиғлаб юборди.

— Нимага урасиз мени? — йиғи аралаш қичқирди у. — Нима ёмонлик қилдим сизга?..

— Вой, нега урасан боламни? — Суйди момо югуриб бориб Нусратнинг олдини тўсиб олди. — Шундай ювош боланиям урадими одам?

— Қўй, ўғлим, — орага тушди Собир бобо. — Уйингга кир-да, дамингни ол!

— Э, сенлар аралашма! — чол-кампирни сенлаб бақирди Мадамин. — Бу неваранг бола-ю, меники бола эмасми?.. Бу-чи, жимгина кир юваётган Ҳалиманинг тоғорасини кесакка тўлдириб қочибди, тузукми?!. Тағин ўртага тушасанлар!.. Тур ўрнингдан қизиталоқнинг боласи! Ҳозир…

Собир бобонинг тоқати тоқ бўлди. Ҳассасини қўлига олди-да, ўғлининг олдини тўсди.

— Шу бегуноҳ болани ургандан кўра, мана, мени ур, ҳароми! — қариянинг овози хириллаб чиқди. — Ҳа-а, нимага аммамнинг бузоғидай бақрайиб қолдинг? Урмайсанми?

— Қоч дедим! — оғзидан кўпик сачратиб қичқирди Мадамин. — Йўлимни тўсмаларинг! Ўзингга ёмон бўлади!

— Қочмайман! — деди Собир бобо. — Мен ўғил эмас, ит ўстирган эканман!

— Нима?.. Мен ит бўлдимми ҳали?..

Бу гапни эшитиб азбаройи жаҳл отига минган Мадамин отасини қандай қулочкашлаб урганини сезмай қолди…

Собир бобо учиб бориб боши билан деворга урилди. Ҳали ҳовури босилмаган Мадамин дод солганча ўзига ёпишган Суйди момони ҳам зарб билан итариб юборди…

Бир зумда уй ичи чол-кампир ва Нусратнинг дод-войига тўлди…

Мадамин эса эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, уйига кириб кетди…

— Илоё, косанг оқармай ўтгин! — ичкаридан жони оғриган ота ва онанинг аччиқ ҳайқириғи эшитилиб турарди. — Битта нонга зор, касалга чалиниб хор бўлмасанг рози эмасма-ан!..

ЭСЛАТМА:

Ҳа, бу оиладаги жанжаллар кейинчалик ҳам адоғига етмади. Мадамин ота-онасидан афсуски, узр сўраб ёлвормади. Бесабаб қўл кўтаргани учун кексалар милицияга мурожаат этишмади. Тавбасига таянмаган Мадамин-чи?.. Нусратни турткилашда давом этаверди. Бола фақир охир-оқибат бу хонадондан бош олиб кетишга, ўзини тақдир ҳукмига топширишга мажбур бўлди…

Орадан йиллар ўтди. Собир бобо, Суйди момолар бу дунёдан ўтиб ҳам кетишди. Мадамин ўғил уйлантирди, кенг ҳовлида яйраб яшади.

Надоматлар бўлсинки, бу лаззатли онлар узоққа чўзилмади-да! Кунларнинг бирида инсультга учради-ю, ўша-ўша ўзини ўнглай олмади.

Бу ҳам етмагандек, ҳали қирққа кирмай мункайган Мадамин энди-энди ҳассага таяниб ҳовлиларда юра бошлаганда, ёлғиз ўғли ҳарбий хизматдан ногирон бўлиб қайтди. Бу эса Мадаминни қайтадан тўшакка михлади-ю, узоқ йиллар шу кўйи ётиб қолди…

Ҳозир у ҳаёт. Бироқ қўли бир пиёла сувни тутиб тура олмайди. Хотинининг турткилари, норозиланиб жаврашларига чидашга, кимсасиз хонада соатлаб аламли кўз ёшлар тўкишга маҳкум.

Астағфирилло!!!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 479 | Qo'shdi: #news, #новости, #habarlar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz