Қарға жуда ақлли қуш. Аммо одамлар қарғаларни у қадар хуш кўришмайди. Бунга асос бор албатта. Масалан, қора қарға ерда ётган нарса борки, титкилаб, ахлат уюмларигача сочиб қочади. Уй жониворларига кутилмаганда ташланиб қолишдан ҳам тийила олмайди. Қарға галаси қишлоқ хўжалик экинларига зиён етказишдан ҳам тоймайди. Қуйида қарға ҳақидаги қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Қарғалар инни йўғон, бақувват новдалардан қуради. Ичкарисини шерст ёки жун билан безайди.
2. Қарғанинг ўта йирик тури Индонезияда яшайди. Уларнинг узунлиги 60 сантиметргача етади.
3. Оқ қарға ҳам ёввойи табиатда учраб туради. Лекин улар ранги туфайли узоқ яшай олмайди. Маҳлуқлардан беркинишда ҳам, ов маҳали ҳам қарғага оқ рангдалиги панд бераверади.
4. Қарға эркаги ҳам, урғочиси ҳам садоқатда тенгсиздир. Улар жуфтни умрида бир марта танлайди ва у билан сўнгги нафаси қолгунча яшайди. Жуфти ўлгач, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ўзига янги жуфт изламайди. Бир сўз билан айтганда, одамзод ҳам садоқатни қарғадан ўрганса зиён қилмасди.
5. Қарғаларнинг тили тараққий топган. Галани йиғишга, овга, хавфдан огоҳ этишда, никоҳ мавсумида турли товушлардан фойдаланади. Умуман айтганда, қарға 300 тадан зиёд товуш чиқара олади.
6. Қарға жуда ақлли қуш. У санашни билади, емишгача турли усуллар ёрдамида яқинлашади. Масалан, ёнғоқни чақиш учун ҳавога кўтарилади-да, ерга ташлайди. Айтишларича, Япония пойтахти Токио шаҳрида яшовчи қарғалар ёнғоқни светофор яқинига ташлаб, кейин қизил чироқ ёнишини кутаркан. Ёниши билан дарҳол ерга тушиб чақилган ёнғоқлар мағизини паққос тушириб ташларкан.
7. Қарға ўлаксани янги емиш топа олмай қолгандагина ейди.
8. Қарғани қанотли каламуш деб аталса ҳам тўғри бўларди. Чунки у кўплаб хавфли хасталикларни у юртдан бу юртга ташийди. Ўзи эса ҳеч қачон бу хасталиклар билан оғримайди.
9. Қарғани ўқотар қурол ёрдамида ўлдириш ҳам мушкул. У тепки босилганини ўнлаб метр масофадан сезади ва қочиб қолишга улгуради. У яна одамнинг хаёлини, ниятини кўзларига қараб туриб ҳам ўқий олади.
10. Қарғалар гала-гала бўлиб яшашни маъқул кўради. Улар галадаги касалга чалинган қариндошини ҳеч қачон аросатда қўйиб кетмайди. Агар унинг полопонлари бўлса, кўплашиб уларни боқади.
11. Эртакларда қарға 300 йил яшаши ҳақида сўз боради. Реал ҳаётда эса қарға нари борса 50 йилгача умр кўради. Одамлар орасида яшаса, 75-80 йилгача яшаши мумкин.
12. Қарға кўнгилочар ўйинларни хуш кўради. У музда сирпанишга уста. Яна уларнинг бир ўйини бор. Қарға майда тошми, ё бошқа нарсами юқоридан туриб ташлайди. Бу нарсани бошқа қарға илиб олади.
13. Қарға ялтироқ буюмларга ўч. Агар ердан ялтироқ нарса топиб олса, у нима бўлишидан қатъи назар, ўзининг олдиндан ҳозирланган жойига беркитиб қўяди.
14. Қарға ғирт зараркунанда қуш. У одам йўқ уйларга кириб мебел борми, кийим, пойафзал борми, бузиш, йиртишга ҳаракат қилади.
15. Қарға душманини бир умрга хотирасида сақлаб қолади. Агар одам бўлса, уни кўрди дегунча ўч олиш ҳаракатига тушади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|