TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«Apple» барча шахсий маълумотларни тинглар экан – уни судга беришди!
Чоршанба куни фойдаланувчилар Siri овозли ёрдамчиси орқали шахсий маълумотларга тажоввуз қилишда айблаган ҳолда «Apple»ни судга беришди.
Маълумотларга қараганда, арзнома кўриб чиқиш учун Шимолий Калифорния округи судига йўналтирилган. Арзнома гуруҳ томонидан йўлланган бўлиб, 2011 йилдан буён Siri мавжуд бўлган қурилмалардан фойдаланган ҳар қандай фойдаланувчи ушбу гуруҳга қўшилиши мумкин. Арзномачилар «Apple»нинг жарима тўлашини ва овозли ёрдамчи орқали сақлаб олинган барча ёзувларни ўчириб ташлашини талаб қилишмоқда. Жарима миқдори қанча эканлиги ҳозирча маълум қилинмаган.
Август ойининг бошида «Apple» ўз ходимларига Siri’даги маълумотларни тинглашни таъқиқлаб қўйганди. Компаниядагилар овозли ёрдамчининг дастурий таъминотини янгилаш ишлари бошланиб кетганини айтиб ўтган эди. Янгиланган иловани ўрнатганидан сўнг фойдаланувчиларда ушбу дастурда қатнашмаслигини белгилаб қўйиши мумкин. Бу ҳолатда уларнинг хабарларини «Apple»дагилар тингламаслиги айтилган.
Июль ойида компаниянинг собиқ ходимларидан бири аноним ҳолда The Guardian газетаси журналистларига ҳамкасблари билан мунтазам тарзда фойдаланувчиларнинг шахсий мулоқотларини тинглашганини айтиб берганди. Бундай ҳолат фойдаланувчи ўзи билмаган ҳолда овозли ёрдамчини ишга тушуриб юборган ҳолатларда юз берган.