1. Анжир қадимий мева. Эрамиздан аввалги 372 йилда ботаника отаси сифатида эътироф этилган Теофраст анжирнинг юзлаб навларини санаб ўтган. Энг мазали мева берган анжирга алоҳида ном ҳам берган.
2. Анжир узоқ умр кўрувчи дарахтлар сирасига киради. У 300-400 йилгача мева беради.
3. Айтишларича, Александр Македонский ҳарбий юришларга албатта ўзи билан анжир мевасини олган. Бу мева унга янги куч йиғишда ёрдам берган. Қолаверса, юкхонада кўп жой ҳам эгалламаган.
4. Анжир дарахти жуда беор бўлади. У қуруқликда ҳам, намликда ҳам, ҳатто гул тувакда ҳам ўсиб-униб мева бераверади.
5. Анжир ўнлаб хасталикларни даволашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунимизда эса бу мевадан йўталга ва ич қотишига қарши дори сифатида фойдаланилади.
6. Анжир таркибида бош мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатувчи триптофан моддаси кўп. У стресс ҳолатларида истеъмол қилинса, асаб тизимини тинчлантиради. Уйқусизликдан қутқаради. Депрессиядан халос бўлишда ёрдам беради. Триптофан кайфиятни кўтаради.
7. Анжир витаминларга, микроэлементларга, оқсил ва углеводларга бой. Айниқса, унинг таркибида калий, темир моддаси кўп. Улар юрак фаолияти яхшиланишида, аритмия профилактикасида асқотади.
8. Янги узилган анжирда оқсил миқдори 1 фоиз, қуритилганида эса 6 фоизни ташкил этади.
9. Анжир қондаги холестерин миқдорини назорат қилади.
10. Анжир меваси узилгандан кейин бир неча соатгина сақланади холос. Бу мева тури тез яроқсиз ҳолатга келади. Уни олис манзилларга олиб бориб бўлмайди. Анжирни қуритиш ёки консерваланган ҳолдагина сақлаш мумкин.
11. Қандли диабет ва подаграга учраганлар анжир истеъмол қилмаганлари маъқул. Ошқозонида муаммоси борларга ҳам анжирни эҳтиёт бўлиб ейиш тавсия этилади.
12. Анжир дарахтидан саноатда эркак ва аёллар учун атирлар тайёрланади.
13. Грецияда илгари анжир контрабандаси билан шуғулланиш ватанга хиёнат билан тенглаштирилган.
14. Клеопатра анжирни жуда севган. Унга анжир терисини ёшартиришда, юмшатиш, майинлаштиришда ёрдам берган. Айтишларича, у жонига қасд қилишда фойдаланган илонни ҳам анжир меваси остига беркитган ҳолда олиб келишган экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|