TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Анжелина Жоли илк марта Брэд Питт билан нима сабабдан ажрашгани ҳақида сўзлаб берди
Америкалик актриса, режиссёр, продюсер ва модель Анжелина Жоли Голливуд актёри Брэд Питт билан ажрашишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди, деб ёзади «Korrespondent».
Жоли ўз қарорини тўғри, деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, собиқ эри билан оила тинчлиги учун ажрашган.
«Оиламнинг фаровонлиги учун ажрашишга қарор қилдим. Мен фарзандларим тарбиясига эътибор беришда давом этмоқдаман. Айримлар ушбу мавзуда гапирганимдан фойдаланиб, турли ёлғонларни тўқиб чиқармоқда. Фарзандларим ОАВда ўзлари ҳақида кўп ёлғон маълумотларни кўрди. Мен уларга ҳар доим ҳаётда энг муҳими улар ўзлари ҳақидаги ҳақиқатни билиши ва мустақил фикрга эга бўлиши кераклигини эслатиб тураман», — дейди 45 ёшли Анжелина Жоли.
Жуфтлик уч нафар ўз ва уч нафар асраб олинган фарзандлари борлигига қарамай ажрашди.
Улар 2016 йилда 12 йил бирга яшаганидан сўнг ажрашган эди. Айрим ОАВларда актёр катта ўғли Меддокс билан ёмон муносабатда бўлгани ҳамда унга қўл кўтаргани ҳақидаги маълумотлар тарқатилган эди.