Ҳаво борган сари совиб бораётган шу кунларда шамоллаш билан боғлиқ касалликлар ҳам кенг тарқала бошлайди. Шундай пайтда баъзилар антибиотик қабул қилиб, ўзини-ўзи даволашга киришади. Бир неча йилдан буён хорижда яшаётган юртдошимиз Ибратбек Сафо фейсбукдаги саҳифасида антибиотиклар билан боғлиқ хавотирли мулоҳазаларини оммага ҳавола қилди. Қуйида сиз ҳам унинг фикрлари билан танишасиз.
«Ҳар сафар Ўзбекистонга борганимда, антибиотикларни қабул қилиш аҳоли орасида нақадар кенг тарқалганини кўриб карахт аҳволга тушаман. Худди витаминдек попиллатиб ичишади. Антибиотикларнинг самарасиз бўлиб қолаётгани ҳозир дунё тиббиётида олимларни хавотирга солаётган энг катта муаммолардан бири. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу мавзуни жиддий қабул қилиб, антибиотикларнинг фақат оз ҳолларда шифокор рецепти билан берилишини қаттиққўллик билан назорат қилиши керак.
Ўзбекистонда бу борада қандай тадқиқотлар қилинган, билмадим, лекин Европада қилинган тадқиқотларда асосан жанубий Италия, Хорватия, Греция каби давлатларда охирги 20 йил ичида антибиотиклар кучи икки баравар камайгани ва ўлим кўпайгани қайд қилинди.
Бунга сабаб антибиотикларнинг кўп истеъмол қилиниши.
Кларитромицинга қаршилик 1998 йилда 9,9% бўлган бўлса, 2019 йилга келиб 21,6% бўлган. Левофлоксацин ва метронизадолга қаршилик ҳам кескин ошган. Антибиотиклар ҳадеб истеъмол қилинаверса, шунингдек, бир курс муолажа охирига етмасдан тўхтатилса, бактериялар антибиотикка қаршилик ишлаб чиқади. Бу дегани, инсон иммунитети тушиб, у ҳатто унча хавфли бўлмаган бактериялар олдида ожиз бўлиб қолади.
Антибиотик ҳеч қачон вирусли касалликлар учун қўлланилмаслиги керак. Масалан, шамоллаш, грипп, томоқ оғриғининг кўп турлари вирусли касаллик ҳисобланади. Уларга антибиотикнинг умуман таъсири йўқ. Ўзбекистонда сал шамолласа ҳам, сал йўтал пайдо бўлса ҳам, антибиотик ичилади. Ота-оналар, айниқса, ёш болаларга бундай ҳолларда антибиотик бераётгани жуда хавотирли. Британияда ҳозир ҳатто ўпка шамоллаши ва болаларда қулоқ шамоллашига ҳам антибиотик берилмаяпти.
Бундай болаларда, умуман, ҳар кимда, бактериялар ўзини ўлдириш учун ишлаб чиқилган антибиотикларни мағлуб қилиш қобилиятини ишлаб чиқади. Натижада, бактерия қаршилиги ошиб, у яна кўпаяди. Ҳозирда тиббиёт олимлари орасида "superbug” сўзи кўп қўлланиляпти. Бу кўплаб турдаги антибиотикларни енгиб, умуман даволаб бўлмайдиган касалликларга айланган бактерия. Масалан, Ғарбда ҳатто "супергонорея” ҳоллари қайд қилинди. Келажакда умуман ҳеч қандай антибиотик таъсир қилмайдиган янги касалликлар ёки йўқ бўлиб кетган эски касалликлар яна юзага чиқиши мумкин.
Агар антибиотикни кўп истеъмол қилсангиз, худо кўрсатмасин, жиддий касалликка чалинган чоғингизда антибиотиклар сиздаги касаллик билан кураша олмай қолиши мумкин, чунки сизнинг иммун системангиз аллақачон антибиотикларга қаршилик ишлаб чиққан ва ҳимоясиз қолган бўлади.
Ундан ташқари, кўплаб тадқиқотларга кўра, антибиотиклар организм учун керак бўлган "яхши бактериялар”ни ҳам ўлдириши исботланган. Бу "яхши бактериялар” табиий равишда инфекциялар ва шамоллашга қарши кураша олади. Тананинг ўзидаги микроблар иммун тизимингизни барқарор ушлаб туришга ва баъзи юқумли инфекцияларни енгишга қодир. Антибиотик эса танангиздаги қалқон бактерияларни сидириб олиши мумкин.
Мен шифокормасман, шифокор оиласидан чиққан бўлсам ҳам. Бу билан буткул антибиотикдан воз кечинг демоқчимасман. Бу маълумотларнинг барчаси Ғарб, хусусан, Британиянинг расмий тиббий сайтларидан олинган. Унга ҳавойи муносабатда бўлманг, демоқчиман, холос…» Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|