1. Антарктида дунёнинг ҳеч бир давлатига тегишли эмас.
2. Антарктида ер юзидаги жанубий континент ҳисобланади.
3. Антарктиданинг умумий ер майдони 14 млн 107 минг кв километрга тенг.
4. Антарктидада энг иссиқ пайт феврал ойи ҳисобланади. Худди шу ойда олимлар смена алмашади.
5. Антарктидада расмий ҳукумат ва маҳаллий аҳоли йўқ.
6. Антарктида ўзининг телефон коди ва алоҳида байроғига эга.
7. Антарктида 1820 йил 28 январда очилган.
8. Антарктида ўз валютасига эга. Лекин бу валюта фақат минтақа ичкарисида ҳақиқий ҳисобланади.
9. Илмий станция ходимларининг кундалик овқатланиш рационига пиво ҳам киритилган.
10. 1999 йили Антарктидада умумий ҳажми Лондон шаҳрининг ҳажмига тенг муз кўчган.
11. Антарктидада ҳаво ҳарорати максимум -91, 2 даражага тенг. Ёзда ҳаво ҳарорати -30-50 даражагача кўтарилади.
12. Антарктида ер юзидаги энг қуруқ минтақа ҳисобланади. Бу ердаги Қуруқ Водий деб номланган ҳудудга 2 млн йилдан бери бир томчи ҳам ёмғир тушмаган.
13. Айнан шу минтақада император пингвинлари истиқомат қилади.
14. Агар Антарктидадаги жами музликлар эриб кетса, океандаги сув сатҳи 60 метр юқорига кўтарилади.
15. Антарктидада шундай балиқлар яшайдики, уларнинг қони рангсиз. Чунки бу қон таркибида гемоглабин ва эритроцитлар умуман йўқ. Шунга яраша қон таркибида шундай модда борки, унинг шарофати билан бу балиқлар ҳар қандай совуқ ҳароратда ҳам музлаб қолмайди.
16. 1961 йил 29 апрел куни Антарктидадаги советлар экспедицияси аъзоси, врач Леонид Рогозов ўз устида жарроҳлик амалиётини ташкил этиб, кўричагини олиб ташлаган. Амалиёт 2 соат давом этган ва муваффақиятли якун топган.
17. Антарктидада оқ айиқлар яшамайди. Чунки бу ер оқ айиқлар учун совуқлик қилади.
18. Антарктидада жуда кучли шамоллар эсади ва қуёшдан заҳарли радиация нурлари дунёнинг бошқа ҳудудларига нисбатан кўпроқ миқдорда тушади.
19. Антарктидада дунёнинг энг зилол сувли денгизи бор. Сиз 80 метр чуқурликда нималар борлигини бемалол кўра оласиз.
20. Антарктидада ҳам дарё бор. У Оникс деб аталиб, фақат ёз фаслида оқади. Бу жараён икки ойгина давом этади. Дарёнинг узунлиги 40 километрга тенг. Бу дарёда умуман балиқ йўқ.
21. Тейлор водийсида қонли шаршара бор. Суви қон рангида. Бунга сув таркибида темир моддаси кўплиги асосий сабабчидир. Шаршара суви ҳеч қачон музламайди. Негаки, бу сув денгиз сувидан 10-15 баробар шўрроқ.
22. Антарктидадаги музликнинг максимал қалинлиги 3800 метрдан иборат.
23. Антарктидадаги ҳудудлардан бирида диаметри 500 километрга тенг кратер мавжуд.
24. Антарктида чумолилар яшамайдиган ягона минтақа саналади.
25. Антарктидада «Дўзах дарвозаси» деб номланган ҳудуд бор. Бу ерда ҳаво ҳарорати -95 даражани ташкил этади. Шамолнинг тезлиги соатига 200 километргача етади.
26. Антарктидада яшовчи мовий кит бир кунда 3600 килограммга тенг қисқичбақани еб битиради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|