1. Миср эҳромлари олимлар тарафидан ўрганилиш палласида оламдан ўтган ҳукмдорлар жасади ёнига анор қўйишганига гувоҳ бўлишди. Ўшанда анор илоҳий мева саналиб, марҳум ёки марҳумага янги ҳаёт бахш этади деб ҳисоблашган. Анор дарахти эса «ҳаёт дарахти» деб аталган.
2. Анор мусулмонларнинг муқаддас китоби «Қуръони Карим»да ҳам алоҳида тилга олинган. Биринчиси, анор боқий дунё жаннатининг меваси сифатида эътироф этилган. Иккинчиси, Муҳаммад пайғамбар ўз даврида барчага доимий равишда анор ейишни маслаҳат берган. Пайғамбарнинг айтишига кўра, анор ҳасад ва нафратга қарши дори экан.
3. Анор таркибида 15 та аминокислота мавжуд. Уларнинг 5 таси бетакрордир. Бундан ташқари, анор С, А, В, РР витаминлар ҳамда калийга бой. Анор кам калорияли мева ҳисобланади. Шунинг учун ортиқча вазндан халос бўлишни истаганларга жуда қўл келади.
4. Жанговар гранатани нега анор номи билан аташганининг сабаби оддий. У ҳам шакл жиҳатдан анорга ўхшаб кетади.
5. Анор гемоглабинни кўтариш хусусиятига эга. Шунинг учун юрак хасталиклари билан оғриганлар тез-тез анор истеъмол қилишлари тавсия этилади.
6. Ошқозонида яраси борлар анор емаганлари маъқул. Чунки бу мева олма ва лимон кислотасига эга.
7. Ҳар йили 26 октябр куни Озарбайжонда анор байрами нишонланади. Бу давлатда анорнинг барча навлари етиштирилади.
8. Анор таркибида Е витамини ва антиоксидантлар мавжудлиги боис ундан тери касалликларига қарши курашда ҳам унумли фойдаланилади.
9. Арманистонда бир анъана бор. Турмушга чиқаётган қиз анорни олиб деворга қарата отади. Шу йўл билан қанча фарзанд кўриши мумкинлигини аниқлаб олади. Хитойда эса турмуш қураётган икки ёшга анор суратини ҳадя қилишади. Бу давлатда анор бойлик рамзи сифатида қадрланади.
10. Анор атеросклерозга қарши шафқатсиз курашади. Инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради. Америка олимларининг тадқиқотларига назар ташлайдиган бўлсак, анор кўкрак саратонининг ҳам кушандаси экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|