Шу кунларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси ҳудудида вазият кескинлашди. Сўх эсклавидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида булоқдан фойдаланиш бўйича келиб чиққан можаро икки давлат ҳукуматлари вакилларининг музокаралари эвазига тинчитилди, деб хабар беради Kun.
Лекин вазият вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг эҳтиётсизлиги туфайли янада кескинлашишига бир бахя қолган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни «Чашма» чегараолди ҳудудида юз берган можаро муносабати билан Сўх туманига ташрифи давомида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашувда сўхлик фаоллар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятидан қаттиқ норозилик билдиришган.
Интернетда тарқалган видеода бош вазир билан учрашувда сўзга чиққан маҳаллий фаоллардан бири «халқ Ғаниев керак эмас деяётгани»ни айтади. Унинг сўзлари бошқалар томонидан олқишланади.
«Нима учун, биласизми? Халқ Ғаниевни ҳурмат қиларди. Ғаниев мана бу ерга келиб, «керак бўлса Сўхни харитадан ўчиртириб ташлайман», дебди…», деган маҳаллий фаол.
Бундан ташқари, бош вазир вилоят ҳокимига сўз берганида йиғилганлар бақир-чақир қилиб, кескин норозилик билдиришган.
1 июнь куни интернетда Сўх туманида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими томонидан туман аҳолисига таҳдид қилингани ҳақидаги аудио тарқалди (ушбу йиғилиш қачон ва қаерда бўлиб ўтгани ҳақида аниқ эмас).
«Яна бир марта сўраяпман. 74тасини олиб кетайми Фарғонага? Йўқми?.. Мана, келишдик. Яна бирор гап бўлса, бошқа келиб ўтирмайман. Билиб қўйинглар.
«Сўхликлар – ношукр одамлар» деган сарлавҳали мақола тайёр турибди газетада. Бугун телевидениедаям кетсинми, Фарғона телевидениесида?
Ношукрчилик қилмасин. Қани, Ленбургдан ким келган? Иккинчи масала, Ленбург қишлоғидагилар шундай қилаверса бошқача гап кетади. Жуда яхши биласизлар, қайси қишлоқ жанжалкаш бўлса, биз уни Сўх тумани харитасидан нима қиламиз Фарҳод ака. Сўх тумани харитасидан ўчириб қўямиз. Ҳамма таъминот тўхтайди. Тушунарлими ёки тушунарли эмасми? (ҳоким столга қайта-қайта мушт уради).
Сизлар бизга катта ташвиш олиб бергани ўтирибсизларми? Кимга керак бу ташвиш? 74 йигитни ҳозир қамасинми? Тайёрми рўйхати, ички ишлар бошлиғи, прокурор?
Бўлди, 74тасини бўлмасам жўнатворамиз, шу ерда ҳозир ҳарбийлар берасизлар, қуролли йигитлардан. Фарғонага олиб бориб қамайсизлар 74тасини. Фарғонага олиб бориб, қамоқда тергов ўтказасизлар.
Нима бўлади ҳозир, буёққа келинг. Ҳозир жанжал бўлади, Сўх дарёсида ўйин кетади, Фарғона вилоятининг Фарғона, Риштон, Олтиариқ, Бағдод, Тошлоқ, Қўштепага сув бормайди. Кейин нима бўлади? Кейин Фарғонадаги бошқа шаҳарлар Сўх ҳақида нима дейди? Карим ака Водилга борса нима бўлади, тошбўрон қилади. Шу керакми?
2013 йил 6-7-8 январдаги воқеаларни бир эслатайми? Бутун Ўзбекистонга фарғоналикларни шарманда қилган сўхликлар бўлган. Ҳушёр воқеаларини эслатайми? Шу воқеаларни эслатайми? Кимга керак бўлиб турибди ҳоким ўринбосари? Кимга керак бўлиб турибди халқ қабулхонаси раҳбари?», деган вилоят ҳокими.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими 2 июнь куни Сўхга бориб, аҳолидан узр сўраган ва тартибсизликда иштирок этганлар жазоланмаслигига ваъда берган.
«Мен ҳарбийларга ҳам, ички ишлар органлари ходимларига ҳам айтаман. Билиб-билмай шўхлик қилган ёшларга тегишмайди.
Мен қоламан, бир-икки оқсоқоллар қолсин, бизнинг ишлашимизга халал берманглар. Мен тирик бўлсам, бир қарич еримни ҳам, бир пақир сувимни ҳам ҳеч кимга бериб қўймайман. Шунинг учун, сизлардан илтимос, ишлашимга халақит қилманглар. Жон укалар, ёшлик қилиб қўйманглар, ҳарбийларнинг ишига ҳам, чегарачиларнинг ишига ҳам, менинг ишимга ҳам халақит қилманглар. Қизишганнинг фойдаси йўқ. Ҳамма масалани ечамиз. Сизлар нотўғри иш қилманглар, биз ўзимиз ҳал қиламиз», деган вилоят ҳокими.
2011 йилдан буён Фарғона вилоятига раҳбарлик қилаётган Шуҳрат Ғаниев тилга олган Ҳушёр воқеалари ўз вақтида Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабати совуқлашишига сабаб бўлганди.
2013 йил январь ойи бошида Сўх-Боткен чегарасида кескинлик юзага келган, ўшанда қирғизистонлик чегарачилар ўзбекистонликларни ўққа тутиб, 5 кишини яралаган, шундан сўнг Сўх туманининг Ҳушёр қишлоғидагилар Қирғизистон ҳудудига ўтиб, бир неча машиналарга ўт қўйишган. Натижада Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар ёпилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|