TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Англиялик эр-хотин қуруқ ер майдонидан қадимий хазина топиб олишди…
Хазина жами 2571 та қадимий кумуш тангалардан иборат эди. Англиянинг Сомерсет графлигида яшовчи эр-хотин Адам Стейплс ва Лиза Грейслар қуруқ ер майдонини тиккалаб ўтиб кетаётиб, кутилмаганда хазина топиб олишди. Кейинчалик кумуш тангаларни музейга олиб боришди. Музей мутахассислари тангаларни текширувдан ўтказгач, улар қирол Гарольд II Годвинсонга тегишли бўлганини аниқлашди. Ҳар бир кумуш танганинг ҳозирги баҳоси 5 минг фунт-стерлинг миқдорида баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, қирол Гарольд II Годвинсон 1066 йили Англия тахтини эгаллаган. Аммо атиги 9 ойгина мамлакатни бошқарган.
Энди бахтли эр-хотинлар яна бироз кутиб туришларига тўғри келади. Агар музей раҳбарлари ҳақиқатан зарур деб топса, тангалар шу ерда қолдирилади. Топқирларга давлат тарафидан белгилаб қўйилган миқдорда улуш тўланади. Агар зарур деб топишмаса, тангалар кимошди савдосига қўйилади. Сотиб олган одам эр-хотинга улуш тўлайди.