TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Англиянинг Дагенхам шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ким Робинсоннинг оёғини бир мартагина пашша чақди-ю, шу заҳоти аъзойи баданида кучли оғриқ туйди. Оғриқ кучайса кучайдики, асло пасанда бўла қолмади. Орадан маълум вақт ўтиб, пашша чаққан жой қичишиб, қип-қизил тусга кирди. Бу ҳолатга барҳам бериш ниятида аёл антибиотик таблеткалар ичиб кўрди. Фойда бермади. Аксинча пашша чаққан жой атрофи шишиб кетди. Ким Робинсон сездики, тик оёқда тура олмас даражага етиб бормоқда.
Кейин ҳушидан кетди…
Шубҳасиз, яқинлари касалхонага олиб боришганди. Врачлар аёлни текшириб кўриб, ўткир инфекция тушганини аниқлашди. Зудлик билан жарроҳлик амалиёти ташкил этилмаса, аёл оёқсиз қолиши турган гап эди. Жарроҳлик амалиёти ўтказилди ҳам. Лекин аёлнинг аҳволи баттарлашиб, юраги уришдан тўхтади. Хайриятки, умридан бор экан, аёлни сақлаб қолишди. Фақат энди у гапириш ва ҳаракатланишга бошқатдан ўрганиши лозим. Негаки, инфекция тушиши натижасида унинг организми шол бўлиб қолган экан.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Англияда 25 яшар стюардессани ҳам пашша чаққан ва қиз уч кундан кейин оламдан ўтган.