Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлимига келиб тушган маълумотга асосан муқаддам сохта ҳужжатларни тайёрлаганлиги учун судланган фуқаро А.Ш. томонидан коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Андижон шаҳри ҳудудида транспорт воситаларини махсус рухсатномалар асосида юришини тартибга солиш учун чиқарилган «Карантин COVID-19» махсус рухсатномани қалбакилаштириш билан шуғулланаётганлиги юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ш. яқин қариндоши А.З. билан бир гуруҳ бўлиб, Андижон шаҳри, Чинобод кўчасида жойлашган яшаш хонадонида «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини рангли принтер ёрдамида тайёрлаб, 100.000 сўм эвазига таниши А.У.га берганлиги ва А.У. томонидан ушбу ҳужжатдан фойдаланган ҳолда ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинасида шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида А.Ш.нинг уйидан сохта 7 дона «Карантин COVID-19» махсус рухсатномаси, эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонлари, нотариус томонидан берилган ишончномалар тайёрлаганлиги маълум бўлган ва баённома орқали ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.Ш. ва А.З.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 228-моддаси 2-қисмининг «б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида вақтинча ушланди ва «Қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|