Гилосдаги органик кислоталар ва қанднинг нисбатини рангига қараб аниқлаш мумкин: меванинг ранги қанча оч бўлса, қанд моддаси шунча кўп бўлади. Умуман, қора гилоснинг фойдаси кўп саналади. Айнан қизилида одам организмини саратондан ҳимоя қилувчи ҳамда қариш жараёнини секинлаштирувчи моддалар кўп.
Сариқ гилос эса бета-каротин моддасига бой. Шунинг учун кўриш тизими ва тери учун жуда фойдали.
Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади. Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва оқибатда модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.
Эрта токсикозни бошдан кечирувчи ҳомиладор аёллар гилос истеъмол қилиб бу нохуш ҳолатдан қутулиши мумкин. Фақат бунда токсикозни кечираётган ҳомиладор аёлларга ўнтача гилос (бундан кўп эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади.
Қон босими ошиб юрувчи гипертоник хасталиги бор кишилар ҳам гилос истеъмол қилиб, саломатликларини яхшилаб олиши мумкин.
Мутахассисларнинг айтишича, «оғиз очил»ганидан 2 соат кейин гилос тановул қилинса, иммунитетни мустаҳкамлаб, турли хасталиклардан қўриқлайди.
Гилос — антиоксидларга бой мева. Антиоксидлар инсон вужудини саратондан ҳимояловчи қалқон вазифасини ўтайди. Шунга кўра, ҳар ифторда гилос есангиз, саратон сизга ҳеч қачон хавф сололмайди.
Танадаги ортиқча ёғларни эритиб, инсоннинг нафас олиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
Хотирани мустаҳкамлаш хусусиятига ҳам эга. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|