Аёллар гўзал хилқат вакилларидир. Дунёда эса хунук аёлнинг ўзи бўлмайди. Уларнинг барчалари ўзига яраша латофат ва жозибага эгадирлар. Қуйидаги мақоламизда турли туман гўзалларнинг айнан қайси қиёфадагиларини эркаклар кўпроқ пайқашлари ҳақида психологлар фикрларига таянган ҳолда маълумотлар келтириб ўтдик. Ушбу маълумотлар сизга қизиқ бўлади деб умид қиламиз!
Психологларнинг таъкидлашича, эркаклар онгсиз даражада аёлларни юз қиёфалари орқали пайқашар эканлар. Вақт ўтиши билан уларнинг фикрлари ўзгариши мумкин. Бироқ бугунги кундаги эркакларнинг аёллар борасидаги фикрларини билиш мақсадида психологлар томонидан турли махсус тадқиқотлар ўтказилган. Уларнинг натижларини эса сизнинг ҳукмингизга ҳавола этдик. Америкалик олимлар эркаклар учун энг жозибали нарса аёлларда ёноқларнинг мавжудлиги эканлиги дея таъкидлашди. Уларнинг фикрларига қараганда, ёқимли кўринадиган ёноқлар ва унчалик катта бўлмаган ияк латофатли кўринишнинг энг асосий белгилари экан. Мутахассисларнинг бу фикрни қуйидагича изоҳлашди. Уларнинг айтишларича, бундай юз қиёфасига эга аёл жуда ёқимтой ва мулойим бўлиб кўринади, шу боис ҳам улар бир қараганларида бу каби аёлда ўз жуфтлари ва бўлғуси фарзандларининг онасини кўришади. Яна бир эътиборли хусусият сифатида тоза ва силлиқ терини санашади. Бежизга силлиқ юз териси аёлнинг ташриф қоғози дейилмади-да! Муаммоли юз терисидан силлиқ юз терисини саралашлари боиси – улар силлиқ юз териси аёлнинг саломатлиги даракчиси дея ҳисоблашларидадир. Албатта силлиқ ва муаммосиз юз териси ҳам ўзига яраша ҳусннинг асоси бўла олади. Энг сўнгги ва энг ажойиб хусусият – бу аёл ёноғи ва бурнидаги сепкиллар! Ха, айнан шундай! Эркаклар сепкиллари бор аёлларни ҳам жуда жозибали дея санашар экан. Уларнинг фикрларига қараганда сепкилли қизлар ҳушчақчақ ва қувноқ бўлишади. Эркак киши эса ҳар доим ўз ҳаётини янада бахтли қиладиган, завқу-шавққа тўлдирувчи қувноқ аёлни қидиради.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|